UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  0 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  14 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  12 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  3 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  27 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24

Transfermarkt ва "Championat.asia" май ойининг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва "Championat.asia" май ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Икки сайтнинг саъй-ҳаракатлари билан ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди.

Овоз беришда "Championat.asia" ва Трансфермаркт порталининг рус бўлими ходимлари, эксперт сифатида Ўзбекистондаги таниқли футбол шарҳловчиси Отабек Жўраев иштирок этди.

Остон Ўрунов катта фарқ билан Суперлигада май ойининг энг яхши футболчисига айланди. "Навбаҳор"га қайтган "Спартак" ва "Уфа" собиқ футболчиси юқори самарадорлик намойиш этмоқда. Ўрунов май ойида 4 та ўйинда 3 та гол урди. Унга респондентларнинг 52 фоизи овоз берди. Остоннинг энг яқин таъқибчилари "Сўғдиёна"дан Зенан Заимович ва "Андижон"дан Рубин Хебай ундан кўпроқ (4 тадан гол) урганига қарамай, ҳар бири 17 фоиздан овоз тўплади.

Қизғин кечган курашда Transfermarkt ва "Championat.asia" талқинлари бўйича май ойининг энг яхши мураббийи унвони "Сўғдиёна" устози Иван Бошковичга насиб этди. Унинг қўл остида жамоа қисқа вақт ичида қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан чиқиб кета олди. Май ойида "Сўғдиёна" 4 та учрашувда 3 та ғалабага эришди. Бошкович учун респондентларнинг 34 фоизи овоз берган бўлса, иккинчи ўринни 30 фоиз овоз билан "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян эгаллади (4 та учрашув, 3 та ғалаба, 1 та дуранг).


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика