АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди
09 май 2025 17:24
Янгиликлар
АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди
"Вулверхэмптон" бош мураббийи Витор Перейра Англия Премьер-лигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи деб топилди.
Унинг жамоаси апрель ойида чемпионатдаги барча 5 учрашувда ғалаба қозонди.
"Бу биз учун жуда яхши ой бўлди. Биз рақобатбардош эдик, лекин бу соядаги кўплаб одамларнинг меҳнати самараси. Ёлғиз ҳеч нарсага эриша олмаймиз – ходимларсиз, мухлисларсиз, ошхона ва спорт залида ишлайдиганларсиз. Бу мукофот ҳамма учундир", – деди Перейра.

Перейра мухлислар ва экспертлар қатнашган сўровномада Унаи Эмери ("Астон Вилла"), Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Эдди Хау ("Ньюкасл") ва Арне Слотни ("Ливерпуль") ортда қолдирди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар