UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47Про лига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:50Евро-2024. Австрия - Франция 0:1 Гризманнинг боши ёрилди, Мбаппенинг бурни синди  0 02:1118+. Мбаппе Австрияга қарши баҳсда бурнини синдириб олди ва кейинроқ сариқ карточка билан жазоланди  1 01:57Евро-2024. Австриялик футболчининг ягона голи Францияга илк турда ғалаба тақдим этди  14 00:45Бельгия бош мураббийи: "Эртами, кечми, мағлуб бўлишимизни билардим"  4 00:10Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ"  3 00:00Евро-2024. Бельгия - Словакия 0:1  1 23:43Вадим Абрамов: "Динамо" билан тўқнаш келадиган барча жамоаларнинг қизил карточкалари бекор қилинмоқда. Дастлаб "Олимпик" кейин эса "Андижон". "Сўғдиёна" ҳам бемалол қизил карточка олаверсин, барибир бекор қилинади"  13 23:28"Олимпик" - ОКМК 0:1  0 23:20Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"  5 23:07Австрия - Франция. Таркиблар маълум  4 22:59"Евро"даги дастлабки сенсация! Словакия Бельгияни мағлубиятга учратди  37 22:34Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  10 22:20Евро-2024. Руминия - Украина 3:0  0 22:05Суперлига. "Локомотив" - "Динамо" 0:2  0

Transfermarkt ва "Championat.asia" май ойининг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва "Championat.asia" май ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Икки сайтнинг саъй-ҳаракатлари билан ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди.

Овоз беришда "Championat.asia" ва Трансфермаркт порталининг рус бўлими ходимлари, эксперт сифатида Ўзбекистондаги таниқли футбол шарҳловчиси Отабек Жўраев иштирок этди.

Остон Ўрунов катта фарқ билан Суперлигада май ойининг энг яхши футболчисига айланди. "Навбаҳор"га қайтган "Спартак" ва "Уфа" собиқ футболчиси юқори самарадорлик намойиш этмоқда. Ўрунов май ойида 4 та ўйинда 3 та гол урди. Унга респондентларнинг 52 фоизи овоз берди. Остоннинг энг яқин таъқибчилари "Сўғдиёна"дан Зенан Заимович ва "Андижон"дан Рубин Хебай ундан кўпроқ (4 тадан гол) урганига қарамай, ҳар бири 17 фоиздан овоз тўплади.

Қизғин кечган курашда Transfermarkt ва "Championat.asia" талқинлари бўйича май ойининг энг яхши мураббийи унвони "Сўғдиёна" устози Иван Бошковичга насиб этди. Унинг қўл остида жамоа қисқа вақт ичида қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан чиқиб кета олди. Май ойида "Сўғдиёна" 4 та учрашувда 3 та ғалабага эришди. Бошкович учун респондентларнинг 34 фоизи овоз берган бўлса, иккинчи ўринни 30 фоиз овоз билан "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян эгаллади (4 та учрашув, 3 та ғалаба, 1 та дуранг).


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика