

Тоби жамоасининг Чемпионлар лигаси 1/8 финал биринчи учрашуви доирасидаги "Ювентус"га қарши ўйин қайдномасига киритилмади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар берди. Бельгиялик ҳимоячи ўтган чоршанба куни узоқ танаффусдан сўнг биринчи бор майдонга тушди. У оёғининг орқа пайларини чўзиб олгани сабаб деярли 3 ойни ўтказиб юборди.
Тобининг қайдномага киритилмаганига сабаб деб юқори даражада ўйнашга ҳали тайёр эмаслиги кўрсатилган.




