

"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос ва унинг укаси Феликс Испания Суперкубоги финалида "қаймоқранглилар" устидан эришилган ғалабадан (3:2) сўнг "Барселона" ҳақида фикр билдирдилар.
"Улар ҳали ҳам Испания Суперкубогидан жуда хурсанд, аммо энди "Барселона"ни Чемпионлар Лигасида энг кучли рақибларга қарши ўйинлар кутмоқда," - деди Феликс ака-укалар подкастида.
"Улар ҳеч қандай халқаро совринни қўлга киритолмайди. Ҳар ҳолда, мен шундай деб ўйлайман," - дея жавоб берди Тони Кроос.



