

Манба маълумотларига кўра, 27 ёшли португалиялик энди жамоанинг дахлсиз ўйинчиси ҳисобланмайди. "Милан" раҳбарияти Леау бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр ва эҳтимолий харидорлардан аниқ сўровларни кутмоқда.
Лео 2019 йилдан бери "Милан" сафида ўйнамоқда. Футболчи бу вақт ичида барча мусобақаларда 293 та ўйин ўтказиб, 80 та гол урди ва 55 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



