АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди

Alisher Ostonov
30 авг 2025, 21:23
АПЛ 3-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Эванилсон 5-дақиқада лондонликлар дарвозасини ишғол қилди. Шундан кейин дарвозаларга бошқа голлар урилмади.



Жош Каллен 27-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб, МЮни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лайл Фостер 55-дақиқадаги аниқ зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди, аммо икки дақиқа ўтиб Бриан Мбемо "қизил иблислар"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жейдон Энтони 66-дақиқада мувозанатни тиклади. 90+7 дақиқада Бруну Фернандеш 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллаган ҳолда МЮга ғалаба тақдим этди.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia