

"Тоттенхэм" марказий ҳимоячининг трансфери учун 5 миллион фунт беради. Келишув келаси ҳафта расман эълон қилинади ва Такаи Лондон клуби билан янги мавсумга тайёргарлик кўради.
Шу тариқа, Такаи Япония чемпионатидаги энг қиммат трансферга айланади.
Маълумот учун, Коти "Кавасаки" тарбияланувчиси ҳисобланади. У бош жамоаси сафида 78 та учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, Япония терма жамоаси сафида 2 та ўйинда иштирок этган.



