UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  3 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  5 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  8 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  11 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  34 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  7

Тўртта ўйин, 9 очко ва гуруҳда иккинчимиз Янгиликлар

Тўртта ўйин, 9 очко ва гуруҳда иккинчимиз

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Хитойга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада ушбу ғалабадан сўнг саралашнинг охирги раундида тўплаган очколаримиз сони 9тага етиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

ОМАДЛИ КЕЛГАН ҚУРЪА
Аввало шуни айтиш лозим, биз учун ҳам қуръа, ҳам тақвим омадли келди. Аввало дастлабки учрашувни уйда бошлаб олганимиз яхши бўлди ва бунда Сурияни 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. Кейин худди шу ҳисоб билан сафарда Қатар мағлубиятга учратилди. Лекин 3-турга келиб гуруҳдаги энг кучли жамоа Эронга ютқазиб қўйдик. Мана шу ўйин кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилгани бор гап. На ўйин ўхшади, на натижа. Навбатдаги учрашувни яна Тошкентда ўтказган терма жамоамиз бу сафар Хитойни мағлуб этди.

Шундай қилиб саралашнинг дастлабки тўрт тури ортда қолди. Бу эса бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилишга етарли сабаб бўла олади. Тўртта учрашув якунига кўра, ҳисобимизда учта ғалаба ва бир мағлубият бор. Бундан ташқари, тўртта ўйинда тўртта гол уриб, атиги бир марта тўп ўтказиб юбордик. Ва мана шу ўтказилган биргина гол мағлубиятимизга сабаб бўлди.



АҲАМИЯТЛИ ЎЙИНЛАР
Мақсадимиз 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш экан, бундан кейин ҳар бир ўйин янада аҳамиятли бўлиб бораверади. Бу йил ҳисобидан эса яна битта учрашувимиз қолди. 15 ноябрь куни сафарда Жанубий Корея меҳмони бўламиз. Кореяликлар кеча Эронга ютқазиб қўйишди ва энди улар учун биз билан бўладиган баҳс ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлади. Агар кейинги ўйинларда ўзимизга керакли очколарни қўлга киритсак, ўзбек футболи тарихида илк марта жаҳон чемпионатига чиқишимиз мумкин.

Бу босқичда ҳар бир жамоа уйда ва сафарда бештадан ўйин ўтказади. Биз ўз майдонимиздаги бешта учрашувдан учтасини ўтказиб бўлдик ва олти очкони қўлга киритдик. Кейинги йил яна иккита учрашувда майдонга тушамиз. Аввалига Қатар, кейинчалик охирги турда Жанубий Корея Тошкентга ташриф буюради. Вазифани ҳар ҳолда охирги турга қолдирмаганимиз маъқул. Олдинда бизни Жанубий Корея, Сурия, Эрон ва Хитойга бўладиган сафарлар кутмоқда. Мана шу ўйинларда 10 очкони қўлга киритсак чакки бўлмасди.

Дастлабки тўрт турдан сўнг шу нарса аниқ бўлдики, гуруҳда биринчи-иккинчи ўрин учун кураш уч жамоа - Эрон, биз ва Ж.Корея ўртасида кечади. Яъни, катта эҳтимол билан якуний жадвалда мана шу жамоалар 1, 2, 3-ўринларни банд этишади. Агар биз тўғридан-тўғри мундиалга йўл олишни хоҳласак, Хитой, Сурия, Қатарни яна бир бор мағлуб этган ҳолда Ж.Корея ва Эрон билан очко йўқотмаслигимиз лозим бўлади.



15 НОЯБРДАГИ ЎЙИН
Нима бўлган тақдирдаям тўртта учрашувдан учтасида ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Бу эса футболчиларни навбатдаги беллашувларда кўтаринки кайфият билан тўп тепишга ундайди. Эндиликда терма жамоамиз бир ой дам олади ва келаси ойнинг 15-санасида Жанубий Корея меҳмони бўлади. Ҳозирдан айтиш мумкин, мана шу беллашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Агар Сеулдан камида дуранг билан қайтиб келсак, буёғига иккинчи ўриндан пастга тушмасликка умид қилса бўлади. Мабодо ютқазиб қўйсак, Кореянинг кейинги баҳсларда қоқилишига ишониш қийин. Чунки Эрон ва Жанубий Корея биздан тепага кўтарилиб олганидан сўнг улардан ўзиб кетиш мушкул бўлади. Шундай экан, 15 ноябрь куни сафарда жуда муҳим учрашувни ўтказамиз деб бемалол айтсак бўлади.



Бўлиб ўтган ўйинлар:
1 сентябрь. Ўзбекистон - Сурия 1:0
6 сентябрь. Қатар - Ўзбекистон 0:1
6 октябрь. Ўзбекистон - Эрон 0:1
11 октябрь. Ўзбекистон - Хитой 2:0

Кейинги ўйинлар:

15 ноябрь. Ж.Корея - Ўзбекистон
23 март. Сурия - Ўзбекистон
28 март. Ўзбекистон - Қатар
13 июнь. Эрон - Ўзбекистон
31 август. Хитой - Ўзбекистон
5 сентябрь. Ўзбекистон - Ж.Корея

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика