UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27«Динамо» - «Андижон»: «Олти очколик ўйин»  0 10:18Карикатура: "Реал"нинг собиқ футболчилари клубни яксон этишди  3 10:14U-21 Биринчилигида 20-тур учрашувлари старт олди  0 09:40Дембеле жароҳатидан қутулди   3 09:20Верон: “Месси билан Марадонани солиштиришни бас қилинг!”   6 09:00Сульшер “Остона”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?   4 08:45Киоун: “Пепе учун 80 млн евро тўлашди, аммо 18 ёшли Сака ундан яхшироқ ўйнади”   1 08:25“Манчестер Юнайтед” еврокубок ўйинида 7 йил ичидаги энг ёш таркибини майдонга туширди  1 08:22Бугун 16:00. Ўзбекистон U-16 - Туркманистон U-16  21 08:05Лопетеги: “Гуруҳдаги ҳамма ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз”   1 07:50Европа Лигаси. "Вулверхэмптон" - "Брага" 0:1  0 07:45Эмери “Айнтрахт Ф” устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?   7 07:40Европа Лигаси. "Рома" - "Буюкшехир" 4:0  3 07:35Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Астана" 1:0  3 07:30Европа Лигаси. "Лудогорец" - "ЦСКА" 5:1  0

Топ-клублар таркиби жорий ёзда қанчалик ўзгарди Янгиликлар

Топ-клублар таркиби жорий ёзда қанчалик ўзгарди

Европада тез орада трансфер ойнаси ёпилади. Топ-клублар ҳозирда қандай кўринишга эга?

Европада узоқ муддатли янгиланишлар ўз якунига етмоқда, Англияда эса трансфер ойнаси ёпилган. Янги мураббий, янги юлдузлар - кўп нарса ўзгарди. Агар сиз ёзда амалга оширилган трансферлардан бехабар бўлсангиз, кузда клубларни танимаслигингиз мумкин.


Қуйида таркибларини кескин тарзда ўзгартирган жамоалар билан танишиб чиқинг.


"Атлетико"


Мадриддаги катта ислоҳотлар дарҳол икки жамоага таьсир қилди. "Атлетико"да сўнгги йиллардаги энг кучли ҳимоя чизиқларидан бири йўқ бўлди: Диего Годин, Фелипе Луис ва Хуанфран 8 йиллик фаолиятларидан сўнг жамоадан кетишди.

Лукас Эрнандес 80 миллион евро эвазига "Бавария"га сотиб юборилди. 

Шу муносабат билан "матрасчилар" таркибни жиддий равишда ўзгартирди, янги футболчилар учун таҳминан 260 миллион евро сарфлади. Биринчи ўйинида "Тоттенхем"дан сотиб олинган Киран Триппьер ва "Атлетико Паранаэнсе"дан харид қилинган Ренан Лодиларнинг ўйинига гувоҳ бўлдик. Кўрамиз, бутунлай янгиланган мудофаа ўзини қанчалик кўрсата олади. Шунингдек, "Атлетико" Антуан Гризманн учун тўланган 120 миллион евро эвазига "Бенфика"дан Жоао Фелишни сотиб олди. "Манчестер Сити"га ўтиб кетган Родри ўрнини "Реал"дан келган Маркос Льоренте эгаллади. 

Келганлар: Фелипе Монтеро, Маркос Льоренте, Ренан Лоди, Жоао Фелиш, Киран Триппьер, Марио Эрмосо, Иван Шапонич

Кетганлар: Лукас Эрнандес, Лусиано Вьетто, Желсон Мартинш, Антуан Гризманн, Диего Годин, Хуанфран, Родриго Эрнандес



"Ювентус"


Туринда ҳам кўп ўзгаришлар юз берди. Ҳимоя чизиғи сезиларли равишда янгиланди: Жоржио Кьеллини, Андреа Бардзальи ва Леонардо Бонуччи учлиги энди бирга ўйнамайди. Бардзальи бутсаларини михга илди ва унинг ўрнига "Аякс"дан ҳарид қилинган ёш умидли ҳимоячи Маттеис Де Лигт марказий ҳимояни мустаҳкамлади. Голландияликка "Рома"дан келган Лука Пеллегрини шериклик қилади. "Бепул трансферлар қироли"  Жанлуижи Буффонни жамоага қайтарди. Шунингдек, Аарон Рэмзи ва Адриен Рабьоларни олиб келишга муваффақ бўлишди. Уэльслик футболчига ҳафтасига 400 минг фунт ваьда қилинган.

Буффонга Паоло Мальдини (647) рекордини янгилаш учун 8 та ўйин керак, бироқ Войцех Шеснини рақобатда енгиш қария учун осон бўлмайди.

Келганлар: Маттейс де Лигт, Данило, Лука Пеллегрини, Мерих Демирал, Жанлуижи Буффон, Адриен Рабьо, Аарон Рэмзи

Кетганлар: Жоау Канселу, Мойзе Кин, Леонардо Спинаццола, Андреа Бардзальи



"Бавария"

Тасаввур қилиш қийин, Арьен Роббен ва Франк Рибери яьни "абадий жуфтлик" клубни тарк этишди. Икковлон ўз умрининг ўн йилдан ортиғини жамоага бағишлади. Рибери коллекциясини тўққиз, Роббен эса саккизта соврин билан бойитди. Улар биргаликда 185 голни амалга оширишди. 

Энди уларнинг ўрнини ёш ўйинчилар Коман ва Гнабри эгаллаши кутилмоқда. "Бавария"ни қайтадан қуриш керак: Ҳимояни Люка Эрнандес ва Бенжамин Павар ҳисобига кучайтиришди. Ушбу икки футболчи учун 100 млн. фунт сарфланди. Ҳужумни эса умидли форвардлардан бири Янн-Фите Арп мустаҳкамлади. Яна куни кеча "Барселона"дан Фелиппе Коутиньо бир йилга ижарага олингани ҳақида хабар берилди. Эҳтимол, Павар марказда Никлас Зюле билан ўйнар. Матс Хуммелс жамоани тарк этди, Хамес Родригес ҳам "Реал"га қайтди.   

Келганлар: Леон Даяку, Бенжамен Павар, Люка Эрнандес, Янн-Фите Арп, Фелиппе Коутиньо  

Кетганлар: Матс Хуммелс, Рафинья, Хамес Родригес, Франк Рибери, Арьен Роббен



ПСЖ

ПСЖда катта харидлар бўлмади ва таркиб деярли ўзгармай қолди. Жамоага учта кучли футболчи келиб қўшилди, лекин уларнинг орасида юлдузлар йўқ. Масалан, Андер Эррера французларга унчалик қимматга тушмади. Ҳимоя чизиғига "Боруссия"дан Абду Диалло сотиб олинди. Футболчи бу ерда Преснел Кимпембе, Маркиньос ва Тиаго Силва билан рақобатлашади.

Барча Неймарнинг шов-шувли трансферини кутмоқда, аммо ҳозирча унинг кетиши амалга ошмаяпти. Лекин иқтидорли Жованни Ло Чельсо кетиши керак эди ва шундай ҳам бўлди.

Келганлар: Идрисса Гейе, Абду Диалло, Пабло Сарабия, Андер Эррера

Кетганлар: Жованни Ло Челсо, Мусса Диаби, Кристофер Нкунку, Гжегож Криховяк, Кевин Трапп, Дани Алвес, Жанлуижи Буффон, Адриен Рабьо



"Барселона"

"Барселона" иккита катта трансферни амлга оширди: Антуан Гризманн ва Фрэнки де Йонг. Аммо муҳлислар бундан кўпроғини кутишганди. Масалан - Неймар. 

Де Йонг "Аякс"нинг Чемпионлар Лигасидаги ажойиб муваффақиятида муҳим рол ўйнади ва юлдузга айланди. "Барса" у учун 75 миллион евро тўлади. Каталонияликлар Фрэнки "янги  Хави" бўлишига умид қилишмоқда. 

Янгиланган "Барселона" қандай тактикада ўйнашини айтиш қийин. Валверде 4-4-2 ва 4-3-3 ни танлади. Гризманни ҳисобга олгандан, жамоа охирги схемадан фойдаланади. 4-4-2да Суарес асосий таркибдаги ўрнини ёқотишини билдиради, бу муаммо келтириб чиқариши мумкин.

Келганлар: Антуан Гризманн, Фрэнки де Йонг, Хуниор Фирпо, Эмерсон Апаресидо, Марк Кукурелья, Нето

Кетганлар: Малком, Яспер Силлессен, Андре Гомеш, Пако Алькасер, Денис Суарес



"Реал"

Зинедин Зидан раҳбариятдан янгиланган "Реал"ни талаб қилди ва бунга эришди. Бир йил олдин жамоани тарк этган мутахассис жамоага қайтиб, катта ислоҳотларни амалга оширди. Унинг клубдаги таьсири шунчалик кучлики, ҳатто президент Перес ҳам  омадсиз мавсумдан сўнг Зиданга мурожаат қилишга мажбур бўлди. 

Жамоанинг асосий хариди Эден Азар бўлди. Бонусларни қўшиб ҳисоблаганда "Реал" Азар учун 140 миллион еврога тўлайди. Гарет Бейлда ўйин амалиёти бўйича муаммо юзага келиши эҳтимоли бор.

Навбатдаги трансфер - якунланган мавсум "Айнтраҳт"да 48 ўйинда 27 та гол урган Лука Йович бўлди. "Реал"да у ўзгармас Бензема билан рақобатлашади. 

Шунингдек, "қаймоқранглилар" "Порту"дан ҳимоячи Эдер Милитао ва "Лион" клубидан Ферлан Мендини сотиб олишди.

Келганлар: Эден Азар, Лука Йович, Эдер Милитао, Ферлан Менди, Родриго Гоэс

Кетганлар: Матео Ковачич, Маркос Льоренте, Тео Эрнандес, Рауль де Томас

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
19 авг 22:41:55
Real_Liverpul_Nasaf
Yuventusdan kanselo kettiki maqolani tarjima qiliwdan oldin uyer buyerini tugirlab tarjima qilila eski nersani olib shunde tarjima qilib quygansila shuni tugirlab tarjima qisela eskiligi bilinmedi
+2   
19 авг 22:35:19
A.Xaджаев.
Барсаники яна узгаради. Неймар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг