Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!

Абдулвосит Бектемиров
5 авг 2025
Ганалик футболчининг янги клуби аниқ бўлди.

Фабрицио Романо хабар беришича, 32 ёшлик ярим ҳимоячи "Вильярреал"га билан келишувга эришди ва жамоага эркин агент сифатида қўшилади. Партининг "Арсенал" билан шартномаси ушбу ёзда ўз якунига етган эди. Томас Парти ўтган мавсум "Арсенал" таркибида Англия чемпионатида 35 ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлиқ қилди.

 "Вильярреал" ўтган мавсум Ла Лигада 70 очко билан 5-ўринни эгаллаган ва шу билан бирга ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, ганалик футболчии 2015-2020 йиллар давомида "Атлетико Мадрид" шарафини ҳимоя қилган.





Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano