UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  2 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  1 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  6 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  11 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0

Тимур Яфаров бутсаларини михга илди Янгиликлар

Тимур Яфаров бутсаларини михга илди

Теглар :  Тимур Яфаров
Жароҳат футболчи билан доимо ёнма-ён юради. Оғир жарохатларга йўлиқиб, яна яшил майдонга қайтишга ўзида куч топа оладиганлар ҳам йўқ эмас.
Аксинча кетма-кет жарохатлар орттириб, муаммолар гирдобига тушиб қоладиган футболчиларнинг айримлари эса шартта бутсаларини михга илишга қарор қабул қилади.

Ана шундай футболчи бу – Тимур Яфаровдир. Эндигина 31 ёшни қарши олган ҳимоячи бошидан оғир жарохатларни ўтказди ва сўнгги пайтларда тўлиқ куч билан машғулотларда иштирок этишга қийналди. Бунгача биринчи лига иштирокчиси собиқ “Оқ-тепа” шарафини ҳимоя қилган Яфаров жамоаси ўз фаолиятини тўхтатгач, ҳеч бир клубда кўриниш бермади. Яқинда Тимурнинг ўзи билан боғланганимизда, футболчилик фаолиятини якунлаганини, бунга кетма-кет жарохатларга йўлиқаётганини асосий сабаб дея қўшимча қилди.

Мухлислар яхши билишса керак, маҳоратли ҳимоячи катта футболга Тошкентнинг “Локомотив” клуби орқали кириб келганди. Сўнгра, “Бунёдкор”да фаолият юритди ва кейинчалик “Андижон”, “Машъал” ва биринчи лигада “Оқ-тепа” учун ўйнайди.

2007 йили олимпия терма жамоамиз сафида бир нечта ўйинларда сардорлик вазифасини бажарган Яфаров миллий терма жамоамиз таркибида битта ўйин ўтказган ва ўз ҳисобига битта гол ёздириюб қўйишга муваффақ бўлганди.

Айни дамда оиласи даврасида бўлган Тимур эндиликда мураббийликка ўтишга харакат қилади. Бунинг учун у махсус курсларда таҳси олмоқчи.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика