4 та сэйв қилган посбон, йирик ғалабада катта саҳнага чиққан ҳужумчи, олисдан дарвозани нишонга олган ёш футболчи — Суперлигада 1-тур лауреатлари
02 мар 15:05
Янгиликлар
4 та сэйв қилган посбон, йирик ғалабада катта саҳнага чиққан ҳужумчи, олисдан дарвозани нишонга олган ёш футболчи — Суперлигада 1-тур лауреатлари
Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор")
"Бунёдкор" илк турда ОКМК билан баҳс юритиб, минимал ғалабага эришди. Бу ғалабада "қалдирғочлар" посбонининг ўрни беқиёс бўлди. У олмалиқликларнинг 5 та аниқ зарбасидан 4 тасини бартараф этишга эришди, шулардан ярми ўта хавфли вазиятлар сирасига кирарди. Шундай қилиб, Абдумавлон Абдужалилов Championat.asia ижодкорлари томонидан тур дарвозабони деб топилди.

Championat.asia сайти талқинида 1-турнинг энг яхши мураббийи – Тимур Кападзе ("Навбаҳор")
"Навбаҳор" дастлабки турда "Динамо" меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Тимур Кападзе мазкур бахс учун тўғри тактикани танлади ва наманганликларни олдинга бошлади. У таржрибали Вадим Абрамов жамоасини енгиш орқали тур мураббийи сифатида эътроф этилди. 
Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши футболчиси – Драган Черан ("Андижон")
"Андижон" ушбу турда "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни 4:0 ҳисобида доғда қолдирди. Тажрибали ҳужумчи Драган Черан мазкур учрашувда 70 дақиқа ҳаракат қилиб, биринчи гол урилишида жонбозлик кўрсатди ва учинчи голни эса айнан ўзи урди. Унинг майдондаги самарали ҳаракатлари ғалабада муҳим роль ўйнади. Шу тариқа, Championat.asia ходимлари 38 ёшли футболчини тур футболчиси номига лойиқ кўрди.

Championat.asia сайти талқинида 1-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Наримон Аҳмаджонов ("Бунёдкор")
Юқорида ёзиб ўтганимиздек, "Бунёдкор" бу турда ОКМКни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қанот футболчиси 63-дақиқада олис масофадан чап оёқда дарвозанинг юқорисини пойлади — рақиб посбони зарбани бартараф этишда шунчаки ожиз қолди. Шу тариқа, 20 ёшли ўйинчи турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар
Xozir oldigide emas osonlikcha chempion bulomedi xech kim