UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  17

Тимур Кападзе: “Самарқанддаги ўйин қийин бўлишини билардик” Янгиликлар

Тимур Кападзе: “Самарқанддаги ўйин қийин бўлишини билардик”

Суперлига 1-тур доирасидаги "Динамо" — "Навбаҳор" (1:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

— Мавсумни ғалаба билан бошлаганингиз билан табриклаймиз. Бугунги учрашувдан сўнг фикрларингиз?
— Ассалому алайкум. Албатта, мавсум бошлангани билан ҳаммани табриклайман. Бутун Наманган аҳлини, мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Қийин учрашув бўлди. Айниқса Самарқандда ўтадиган биринчи учрашув қийин бўлишини билардик. Аммо, яхши ҳаракат қилдик. Керакли нуқтада самарали ҳаракат қилдик ва ғалаба қозондик. Шунинг учун ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
— "Навбаҳор"га келишингиздан олдин сизга кўп таклифлар бўлганини биламиз. Хориждан, бошқа миллий жамоалардан ҳам таклиф бўлган. Аммо, «Навбаҳор»ни қабул қилдингиз. Бугунги ўйиндан кейин тўғри қилдим деб ўйлаган бўлсангиз керак, чунки жамоа тартибли, яхши ўйин кўрсатди.
— Йўқ, бугунги ўйиндан хулоса чиқармаймиз. Албатта, кўп ўйладик, вариантлар ҳам бор эди. Лекин "Навбаҳор" мухлислари икки йилдан бери хоҳишини билдириб келарди, шу сабаб шундай қарорга келдим. Наманганда футболни яхши кўришади. Шунинг учун раҳбарият ҳам ишонч билдирди. Наманган футболи учун ҳаракат қиламиз.
— Дастлабки ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги ўйинда жамоадаги Умар Адҳамзода ҳамда Шоҳруҳнинг ўйинлари ҳақида нима дея оласиз? Қолган жамоа аъзоларига нисбатан пассивроқ кўрингандек.

— Албатта, саволлар кўп, лекин умуман олганда ҳар бир футболчим майдонда яхши ҳаракат қилди. Албатта, хатолар бўлди. Албатта, рақиб жамоа ҳам хато қилдиришга уринди, лекин ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга яна ҳам кучайишади. Хатолар бор, унинг устидан ишлаймиз. Энг асосийси, ғалаба қозондик. Камчиликларни тўғрилаймиз. Умар ҳам, бошқа болалар ҳам қайси даражадаги футболчи эканлигини биламиз. Ўйин қийин ўтганини кўрдингиз. Яна рўза пайтидамиз, шунинг учун ўзига яраша барибир камчиликлар, қийинчиликлар бор, лекин унга қарамасдан яхши тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир футболчим майдонда яхши ҳаракат қилди, борини берди. Энг муҳими шу. Энг муҳими — ғалаба. Шунинг учун захирамиз бор, шунинг учун ҳар доим ротация қилиб, ўйиндан-ўйинга яна ҳам кучаямиз. Чунки бир-бирига муносиб футболчиларимиз кўп.
— Вилоят ҳокими томонидан бу йил "Навбаҳор" олдига, сизнинг олдингизга конкрет, аниқ вазифа қўйилганми?

— Биласизлар, "Навбаҳор" ҳар доим юқори мақсадлар учун курашади. Шунинг учун ҳеч нима ўзгармади ва ҳозирги кунда олдимизга энг юқори вазифа турибди. Шунга ҳаракат қиламиз.
— Водийнинг икки жамоаси ҳам биринчи турда ғалаба қозонди, "Нефтчи" ҳам ғалаба қозонди ва бу йил водий жамоаларининг учаласи ҳам чемпионлик учун курашишини кўпчилик гапиряпти ва бу бош мураббийга қўшимча мотивация берса керак, сабаби Ўзбекистонда энг яхши бўлиш водийда ҳам энг яхши бўлиш деганидир.
— Энди кўряпсизлар, йилдан-йилга футбол кучаймоқда, жамоалар ҳам шундай, вазифалар ҳам ўзига яраша кучаймоқда. Шунинг учун нафақат водий, ўйлайманки, ҳар бир жамоанинг мақсади бор. Водийдан ташқари бошқа жамоалар ҳам, кучли жамоалар бор. Шунинг учун осон ўйинлар бўлмайди. Йилнинг охирида ким қайси ўринда эканлиги кўринади, чунки йўл узоқ, бу биринчи тур. Мавсум энди бошланди, ўйинлар кўп. Ким барқарор бўлиб охиригача борса, ўша, албатта, охирида юқори поғонани олади.
— Бразилиялик Алекс Фернандес бугунги ўйин қайдномасига киритилмади. Бунинг сабаби нима?

— Биласизлар, ўзи яқинда қўшилди, шунинг учун ҳали формаси оптимал даражага келгани йўқ. Шунинг учун олдимиздаги ўйинларда ундан фойдаланамиз. Ундан ташқари захирамизда яна яхши футболчиларимиз бор. Албатта, битта ўйинда ҳаммани тушириш имконияти йўқ, лекин ўйинларимиз кўп, шунинг учун ҳар бирида имконият бўлади ва бир-бирини тўлдириш учун жамоа учун яхши.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

   
01 мар 10:59:40
Акмал Аляров
Қўшниларимиз учун хурсандман.
Лекин Динамони ўйини Ўтган Йилги стартдаги ўйиндан анча пассив,майли уларга ҳам кейинги ўйинларда омад
   
01 мар 08:49:03
Job Ir
Битта уйиндан чемпион ясаб олмайлик хурматли хам шахарлар. 4 5 та уйинда билинади хар бир жамоани кучи
   
01 мар 06:44:47
BXZ BXZ
Темур Копадзе юкори даражадаги мураббий салохиёти катта бу йил Навбахорни у́йини анча кучайади . Кечаги у́йинни ку́рдим Темур тактик тарафдан Абрамовни ютиб кетди .
   
01 мар 05:51:28
Адхамжон Низамов
Олга Водий.Бу йил Водий суперлигани ёндиради.
   
01 мар 05:08:40
STENLESS..R
Санжар фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биззи тренерла донода. Билвоган гапи битта кийин булишини билишади)))
Нима омон ютдик десинми?
   
01 мар 03:46:28
islombek6767
Копадзега Навбахордаги фаолиятига омад ва биз мухлисларни мураббийдан ку́нглимиз ту́к Худо хохласа янги мавсумга жамоани муносиб тайёрлай олди В ПЕРЁД ТИМУР ТАХИРОВИЧ
-1   
01 мар 01:51:30
Санжар
Биззи тренерла донода. Билвоган гапи битта кийин булишини билишади)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика