UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  17 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Туркманистон – Ўзбекистон (1:2) учрашувидан сўнг Тимур Кападзе ва Игорь Сергеев матбуот анжуманида қатнашишди.

"Ғалаба билан барчани табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Курашларга бой. Футболчиларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман" - деди Тимур Кападзе баҳс якунлангач.

Игорь Сергеев:

"Бош муррабийимизнинг гапларига қўшиламан. Ўйинни назорат қилдик, аммо четлатишдан сўнг бироз қийин бўлиб қолди. Кейинг учрашувда имкон қадар кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламмиз"

- ЖЧга чиққан жамоанинг ўйинларини томоша қилишга кам мухлис келаётганинга нима сабаб?

- Билмадим. Яхши савол беряпсиз, ушбу саволга биз ҳам жавоб излаяпмиз. Янги стадион бўлгани сабаблидир. Шаҳардан бироз четроқда жойлашгани учун, жамоат транспорти ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Яхши стадион барпо этилди. Келган мухлисларга раҳмат айтаман.

- Бугунги учрашувда камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчилар майдонга туширилди. Қирғиз Республикасига қарши кечадиган кейинги учрашувда терма жамоамиз кўпроқ гол уриши керак. Кейинги баҳсда асосий таркиб майдонга тушадими ёки Владимир Назаров ва Авазбек Ўлмасалиев каби терма жамоа сафига энди чақирилаётган футболчиларга имконият бериладими?

- Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади. Шомуродов ва Файзуллаев яқинда етиб келишди. Кейинги баҳсда легионерлар майдонга тушиши мумкин. Ўзи йиғин давомида ярим жамоани тиклаш билан овора бўлдик. Бугун янги футболчиларга имконият бердик ва кўриб чиқдик. Шуниси яхши бўлди. Бундай ўйинлар футболчиларни синаб олиш учун керак.

- Биринчи бўлим ва иккинчи бўлимдаги тактик ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Режа бор эди ва биз схемани ўзгартирдик. Биринчи бўлимни ҳам яхши ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни кучайтириш учун янги футболчиларни майдонга туширдик. Қизил карточка ўз сўзини айтди. Пенальти берилган вазиятда "ақллироқ" ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Умуман олганда, икки бўлимга ҳам режа тайёрлаб қўйгандик.

- Игорь Сергеевга савол. Бугун МТЖ сафидаги 23 голингизни киритдингиз. Шунингдек, терма жамоа сафида тўртинчи "дубль"ни қайд этдингиз. 2015 йил Филлипинга қарши, 2020 йил БААга қарши, 2022 йил Қирғизистонга қарши ва бугунги учрашув. Игорь Сергеевга терма жамоа сафида "дубль" қайд этиш, бир дона гол уришдан осонроқми? (ҳазил тариқасида)

- Бу ҳақда ўйламаганман. Терма жамоа учун гол уриш ҳар доим ёқимли. Битта голми ёки иккита, умуман фарқи йўқ. МТЖда гол уриш деган мақсадим ҳам йўқ. Терма жамоага кўпроқ фойдам тегсин дейман, агар бир вазиятда пас берганим яхшироқ бўлса, ўйлаб ўтирмай пас бераман, ўзим зарба беришдан кўра. Бу ҳақда ўйламайман, битта голми ёки иккита. Бош мураббий кўрсатмасини бажараман, агар бош мураббий ҳимоячиларни ўзимга тортиб, ярим ҳимоячиларга зона очиб беришимни сўраса, шундай қиламан. Терма жамоа учун гол уриш ёқимли, ўртоқлик ўйинидами ёки расмий учрашувда фарқи йўқ.

- Отабек Шукуровнинг айни дамдаги жисмоний ҳолати қандай?

- Шукуров деярли тикланиб бўлди. У жамоавий машғулотларга қўшилган. Шу сабабли бугун 20-30 дақиқа ўйнатдик.

- Азиз Ғаниевни узоқ танаффусдан сўнг яна  майдонда кўрамизми?

- Азиз ҳам терма жамоа сафига яқинда етиб келди. Уни ҳам 10-15 дақиқага майдонга туширмоқчи эдик. Бошқа футболчилар ҳам жароҳатдан кейин сафимизга етиб келишди. Алиқуловда ва Мозговойда ҳам кичик жароҳатлар бор. Кейинги учрашувга таркибимиз тайёр бўлади. Ўйинни ҳам кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Азиз асосий таркибда бошлайдими ёки захирадан ўйинга қўшиладими, аниқ билмадим. Буни вақт кўрсатади.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика