UZ

Сўнгги янгиликлар

13:041xBet CAFA Nations Cup 2023 халқаро футбол турнирининг бош ҳамкорига айланди  0 12:51"Бавария"нинг ёзги трансфер ойнаси учун бюджети маълум  0 12:24Гасперини "Аталанта"да қолади  0 12:04"Ювентус" Алекс Сандро билан хайрлашиш ниятида  2 11:41"Реал" Диас билан янги шартнома борасида келишувга эришди  1 11:02"Рома" Ауар билан узоқ йиллик шартнома имзолади  1 10:36Breaking News: "Ал Иттиход" Канте билан шартнома имзолади   21 10:03Карим Бензема: “Саудия чемпионати кучли ўйинчиларга эга яхши лига”  6 09:42Яна бир футбол юлдузи Саудияга кўчиб ўтишга яқин  2 09:23Уммон терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум   2 09:01Романо: Канте «Ал Иттиҳод»га ўтишга яқин  13 08:40Марек Гамшик сўнгги учрашувни ўтказиб, фаолиятини якунланди  2 08:19“Ал-Хилол”? Месси қарор қабул қилди   18 07:57«Барселона»дан тўртта, «Реал Мадрид»дан иккита. Marca Ла Лига рамзий жамоасини эълон қилди  5 07:35CAFA Nations Cup 2023. Туркманистон терма жамоасининг қайдномаси маълум  4

Ўзбекистон билан ЖЧга энг яқин келган мураббий ким, Катанец МТЖни мундиалга олиб чиқа оладими, формат ёдингиздами? Янгиликлар

Ўзбекистон билан ЖЧга энг яқин келган мураббий ким, Катанец МТЖни мундиалга олиб чиқа оладими, формат ёдингиздами?

Равшан Ҳайдаров шогирдлари ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди, U-17 Жаҳон чемпионати сари юриш бошлайди, бугун Осиё чемпионати гуруҳ ўйинларининг жадвали ҳам маълум бўлди. ЖЧлар мавзуси кўтарилган бир пайтда, МТЖни бир ёдга олиб ўтамиз.

ФИФА кунларида Сречко Катанец МТЖ билан қайд этган натижасидан кейин, унга бўлган ишонч рейтинги ошди.

Боливия ва Венесуэла қандай кўринишда бўлмасин, улар Жанубий Америкада ҳар йили Бразилия, Аргентина ва Уругвайга қарши баҳс олиб борадиган жамоа. Бирини мағлубиятга учратдик, иккинчиси билан дуранг ўйнадик. Энг муҳими МТЖда ғалабага бўлган ишонч орта бошлади. Мағлубиятлар камайди, ҳимояда тартибли ҳаракат йўлга қўйилди. Тўғри, якуний хулосага келиш учун ҳали жуда эрта. Бу орада Осиё Кубоги бор.  

Ўзбекистон терма жамоаси шу кунгача 7 маротаба ЖЧ саралаш ўйинларида иштирок этган.

ЖЧ-1998 саралаш ўйинларининг мураббийлари: Рустам Мирсодиқов 6та ўйин. Вега Да Сильва 2та ўйин.

Натижалар: 8та учрашув. 1та ғалаба, 3та дуранг, 4та мағлубият.

Якуний вазият. Тарихимиздаги илк саралаш ўйинлари ёмон бошланмаган. Аммо ҳал қилувчи босқичда қуръа бизга бир йўла икки гигант, кейинги мундиал мезбонлари Жанубий Корея ва Японияни тақдим қилган. Табиийки бундай гуруҳдан чиқиш жуда қийин, якунда биз уйимизда БААни ҳам мағлубиятга учрата олмаганмиз. Гуруҳда фақат Қозоғистондан тепа турганмиз.


ЖЧ-2002 саралаш ўйинларининг мураббийлари: Владимир Сальков 7та ўйин. Леонид Остроушко 1та ўйин.

Натижалар: 8та учрашув. 3та ғалаба, 1та дуранг, 4та мағлубият.

Якуний вазият. Мундиал илк маротаба Осиёда бўлганлиги, саралашдаги квоталаримизга жиддий таъсир ўтказган. Жанубий Корея ва Япония 2та жойни ўзи учун банд қилганлиги учун, ФИФА бизга 2.5та жой берган. Саудия Арабистони ва Хитой гуруҳлар ғолибига айланишган. Ўзбекистонга эса плей оффга чиқишиига 1 очко етмаган. Иккинчи ўринни эгаллаган БАА, икки ўйинда ҳам бизни мағлубиятга учратганди.


ЖЧ-2006 саралаш ўйинларининг мураббийлари: Хайнц Юрген Геде 3та ўйин. Равшан Ҳайдаров 2та ўйин. Боб Хоугтон 3та ўйин (+1 Баҳрайн билан бекор бўлган ўйин).

Натижалар: 6та учрашув. 1та ғалаба, 2та дуранг, 3та мағлубият.

Якуний вазият. Гуруҳда жуда омадсиз қатнашилган. 6та ўйинда бор йўғи битта ғалаба. Рақиб, Қувайт. Финал қисмини плей оффда якунлаганмиз. "Б" гуруҳ иштирокчиси бўлган Баҳрайн терма жамоасига қарши, ҳали ҳам ким қилганлиги аниқ очиқланмайдиган "Баҳрайн иши" бўлган йил. Тайёр ғалабамизни дурангга алмаштириб, Тринидад ва Тобагога қарши ўйинни қўлдан бой берганмиз. Гуруҳимиздан Саудия Арабистони ва Жанубий Корея Германиядаги мундиалга йўл олган эди. 


ЖЧ-2010. Рауф Инилеев 2та ўйин. Миржалол Қосимов 6та ўйин.

Натижалар: 8та учрашув. 1та ғалаба, 1та дуранг, 6та мағлубият.

Якуний вазият. Бу энг ёмон натижаларимиздан бири бўлган. Австралия ва Япония гуруҳдан ЖЧга йўл олган бир пайтда, биз 5талик гуруҳда, бешинчи бўлганмиз. Уйдаги 3та ўйиннинг барида 1:0 ҳисобида мағлубиятга учралган. Сафарда битта дуранг, уйда Қатар устидан 4:0 ҳисобидаги ягона ғалаба.


ЖЧ-2014. Вадим Абрамов 1та ўйин. Миржалол Қосимов 7та.

Натижалар: 8та учрашув. 4та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият.

Якуний вазият: Сўнгги турда "Бунёдкор" стадионида Қатар терма жамоаси 5:1 ҳисобда мағлубиятга учратилган ва Ўзбекистон Жанубий Корея билан 14 очко тўплаган. Тўплар нисбатига кўра ЖЧдан қуруқ қолганмиз. Ўйин давомида яна 2та гол урганимизда мундиалга чиқардик. Ҳеч қандай қўшимча очко керак эмас эди, бор йўғи тўплар нисбати. Аксига олиб Эрон сафарда Жанубий Кореяни мағлубияга учратганди. Бу тарихда ЖЧга энг яқин келган саралаш ўйинлари бўлади. Ҳозирча ҳеч ким Миржалол Қосимовчалик мундиалга бу даражада яқин келмаган.


ЖЧ-2018. Самвел Бабаян 10та ўйин.

Натижалар: 10та ўйин. 4та ғалаба, 1та дуранг, 5та мағлубият.
Якуний вазият: Сўнгги турда Жанубий Кореяни мағлубиятга учратишимиз керак эди. Аммо 0:0 ҳисоби қайд этилган ва Ўзбекистон МТЖ гуруҳда 4 ўринни олган. Гуруҳда Эрон 22 очко билан биринчи бўлган. Жанубий Корея эса 15 очко билан кейинги йўлланмани қўлга киритган. Бизда 13 очко, тўплар нисбатига кўра Суриядан кейинги тўртинчи ўринни қайд этганмиз.




ЖЧ2022. Эктор Купер ва Вадим Абрамов.

Натижалар: Буларни натижаларини ёзиб бўлмайди. Сабаби бу ерда биз ҳал қилувчи босқичга чиқа олмаганмиз ва бу тарихдаги энг шармандали йил бўлиб қолади. Юқоридаги ҳамма саралаш ўйинларида МТЖ финал босқичида қатнашган. Сафарда Фаластинга 2:0 ҳисобида бой берилган ўйиндаги муҳим 3 очко, якунда бизни иккинчи босқичда иккинчи ўринни қайд этишимизга олиб келди. Бу эса кейинги саралаш ўйинларига ўтишга камлик қилди.



ЖЧ2026. Сречко Катанец.

Саралаш ўйинларини бошланиш санаси: 16 ноябрь куни бошланадиган дасталбки босқич саралаш ўйинлари 2024 йилнинг 11 июнь куни тугайди.
Бу борада Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубогида иштирок этади. У ердаги натижа, Катанецнинг кейинги фаолиятига таъсир қилиши мумкинлигини ҳеч ким инкор қилмайди.
Иккинчи саралаш ўйинларида 9та гуруҳда 4та жамоа бўлади. Ўзбекистон иккинчи саватчадан жой олган. Биринчи саватчадан бизга рақиб бўлиб тушиши мумкин бўлган терма жамоалар: Япония, Эрон, Жанубий Корея, Автсралия, Саудия Арабистони, Қатар, Ироқ, БАА ва Уммон.

Гуруҳда 1 ва 2-ўринни қўлга киритган терма жамоалар учинчи босқичга ўтади. У ерда гуруҳлар 3га бўлинади. Ҳар бир гуруҳда 6та жамоа. Дастлабки икки ўрин вакиллари, 3та гуруҳдаги жами 6та жамоа Лотин Америкасида бўладиган мундиалга йўл олади. Ҳар бир гуруҳнинг 3 ва 4-ўринларини қўлга киритган 6та жамоа яна 2та гуруҳга бўлинадилар. У ерда гуруҳ ғолиблари ЖЧга йўл олади. Иккинчи ўринни эгаллаган икки жамоа ўзаро куч синашади, ғолиб ФИФА плей офф ўйинларида иштирок этади. Гувоҳи бўлганингиздек, МТЖда ЖЧга йўл олиши учун камида 3та имконият бўлади.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +20   

Фикрлар

+15   
31 мар 11:48:30
Dunyo seni tog'ang mas!
аввал судяларингни тугрилаш керак хаммаси сотилади хатто ВАР хам чизикни адашиб алмаштириб куйибдимиш.... рангни фаркига бормаса даволаниш керак
+15   
31 мар 07:48:06
Зинуp
Жуда яхши эслатма булибди. Базибир бабани мухлислари бабани жчга энг якин келган деб юрар эди.
+14   
31 мар 00:07:50
Muhammadxon Mamatov
Катанецга 2 та ЖЧ саралашида иштирок этиш имконини бериш кере
+7   
31 мар 13:54:42
Бахтийор Ашуров
Euro Fútbol фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёк сиз очколарни йигиштириб койингда. Битта ойин битта гол билан чикиш ва 3 орин ва яна саралаш ул бул билан чикиш якинрок болади? Энди эндилар куп бунисини тогри аитдиз, лекин Косимов поей офф да канда йхисобда ютказди? 90 дакикагача чикиш имконяти болдими унда 1 гол билан?
Тортишманг. Бабаянни жамоаси карея ва эронга қарши туриб берадиган жамоа эмас эди. Ҳаттоки хитой ва суриядек жамоаларга ҳам, ютқазди. Асосий рақибларидан 4та ўйинда бор - йўғи 1 очко олди. Қосимов 3 ўйинда 4 очко олди. Яна нима керак сизга?
+7   
31 мар 03:55:27
Alijon.M. Zarbdorlik
Man_Utd Norin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qosimovdan keyin Babayan juda yaqin kelgan nimaga uni yozmadila
Qanaqasiga yaqin kelgan 4 õrini olganmizku
+5   
31 мар 05:39:52
GuzarFC
Jasur/barsa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Babayan paytida soʻnggi turda Toshkenda J Koreya bn 0-0 oʻynaganmiz esizda boʻsa, agar oʻsha oʻyinda 1-0 ga yutganimizdayam 2-oʻrin bn JChga chiqardik. Agar oʻsha bitta dona gol boʻganda bormi, exxx
O'sha o'yin esimda. Koreyslar prosta 0-0 payti o'sha o'lik o'yinni saqlagan. Zaxira kuch bilan o'ynagandi. Agar O'zbekiston sluchayni gol urib qolsayam spokoyni urib ketardi. U siklda Suriya,Xitoylardan ham yeganmiz. Xullas, tarkibga nisbatan o'yin rasvo edi
+5   
31 мар 00:31:23
MezzA
Hullas Srechkoga imkon bersh kere bollada ayb yo db etilganda Jim boldila yeri yotvolib opib be maqsad oynagandayam Jim turdila endi tilila chqb jirtlamelade nabarot bollada ana endi oyn bor himojaga kopto kesa holagan joyga tepmasdan spakoyna katat QB chqb ketshvoti Boliviyani Shunaqa qiynadik faqat joskiy oynab sndrshga oynadı Venisuelani yutb qoyagan joyidi faqat Omad kemadi hullas termada maqsadli oyn bor. Biza faqat sabr QB uyda bolagan oynda maksimalna qollashmz kere bori shu
+5   
31 мар 00:13:52
Дима Абдуганиев
Эсимизда ж. Корея билан у'йин автогол бизга киммат тушган шорахмедов.. Шунинг учун катар ни 5-1 ютсакхам туплар нисбати етишмаган
+4   
31 мар 13:46:05
,Хаqiqiy Kazim.
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энди ўзиз ўйланг. 7 ўйинда 14 очко тўплаган мураббий қаёқдаю. 8та ўйинда 13 очко тўплаган мураббий қаёқда?
Тушунсаям гарангни йокиб олган чунки бабани мухлиси у.Тушунтирганиз бефойда бабаянзодага
+4   
31 мар 13:42:53
,Хаqiqiy Kazim.
Euro Fútbol фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Балки сиз шундай ойларсиз лекин Бабаян энг якин келган
Хей бабаянчи эди эди дейормасдан жадвалга караш керак
+4   
31 мар 13:30:46
Бахтийор Ашуров
Euro Fútbol фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хор ишонч 0% болгандир лекин барибир уша Кореяни ютганида чикарди, 1 гол етищмади холос, бу эса 33 йилдан бери ээээнг якин келгани. Сен тан ол олма лекин фудболни тушунадиганлар билади
Сен кўп ҳам, ҳаёлларга берилма. Сенга қўйиб берса ҳаёлан Ж/Чга ҳам, чиқариб қўясан. Агар Қосимов ҳам, термани биринчи турда бошқарганда ЭДИ. Эрон билан ҳеч бўлса дуранг ўйнар ЭДИ! Энди эдии - эдилардан фойда йўқ. Амалда Қосимов жамоаси 7та ўйинда 14иочко билан учинчи ўринни олиб pley off да ўйнади. Бабаян эса 8та ўйинда 13 та очко билан 4 ўринни олиб гуруҳда қолиб кетган. Бу факт. Сенга яна нима керак?
+4   
31 мар 13:11:25
Бахтийор Ашуров
Nou Camp фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xolis Fikr Babayan Eng yaqn Kegan 2018 Chunki 2014 da Qosimov yutsa ham narigi oyinni kutiwi kere edi Samvelda Esa Koreyani yut va tamom chiding Jchga bop turodi Lekin...... 2026 GA CHIQMASA FUTBOL KORMIMAN VAWWWEE
Балки сизни наздийизда шундайдир. Амалда Бабаян 13 очко билан 4 ўринни олган. Ҳаттоки ўшанда pley off дан қуруқ қолган. Бу факт!
+4   
31 мар 12:24:31
Muzaffar Ahrorov
Гуруҳда 1 ва 2-ўринни қўлга киритган терма жамоалар учинчи босқичга ўтади. У ерда гуруҳлар 3га бўлинади. Ҳар бир гуруҳда 6та жамоа. Дастлабки икки ўрин вакиллари, 3та гуруҳдаги жами 6та жамоа Лотин Америкасида бўладиган мундиалга йўл олади.

Bullar jahon chempionatia qayerda bo'lishini ham bilmaydi. Jahon chempionati Aqsh Kanada meksikada bo'ladi lotin Amerikasida emas. Geografiyani qayerda o'qigan ekan bular?
+4   
31 мар 10:29:34
Haqiqat-2
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизнингча ўша кареяга уриш керак бўлган битта гол математикага кирмаса яна билмадим. Ливан ва хитойга ютқазган жамоадан кореяни 1 - 0 га ютишни ҳаммамиз ҳохлаганмиз. Лекин ишонч 0% тенг бўлган.
Канака Ливан, балки Суриядир...
+4   
31 мар 08:11:54
Бахтийор Ашуров
ФАРРУХ-ШОМА фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ohirgi o'yinni yutkanimizda 2 ni olardik va jchga chiqardik 0-0 bolgan kareya bn
Ливан ва хитойга ютқазган жамоа қанақа қилиб корейсларни ютиши мумкин? Ўшанда Карейслар айтишган эди. Бабаянни тузган таркиби бу Қосимов тузган таркибдақа кучлий эмас. Ўзбекистон бизга совға бўлди. Агар БАА га ўшагани бўлганида роса бош оғриқ бўлар эди - дийишган.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика