UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  3 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  10 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  1 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  3 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  3 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  14 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  1 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:55Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси  4 17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  15 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  1 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  22

Тьерри Анри Левандовскини қандай хурсанд қилган? Янгиликлар

Тьерри Анри Левандовскини қандай хурсанд қилган?

Польша терма жамоаси сардори ҳамда "Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ёшлигидаги кумири ҳақида гапириб ўтди.


"Ёшлигимда телевизор орқали футбол кўрардим. Польша терма жамоасининг ўйинлари ҳамда ЕЧЛ баҳсларини томоша қилишни ёқтирардим. Аммо ЕЧЛ учрашувларини охирига қадар кўролмасдим, иккинчи таймга келиб ухлардим. Чунки у пайтда мактабда ўқирдим ва беллашувлар тунги вақти бошланарди. Ўша пайтда менга Анри ижросидаги ўйинларни кўриш ёқарди. Анрининг ўйинларидан завқ олардим. Яқиндагина Тьерри Анри олдимга келиб, мендан футболкамни сўради. Бу мен учун жуда катта фахр! Кейин қизиқиб ундан сўрадим, футболкамни ким учун сўраяпсан, десам, у менга ўзим учун дея жавоб қайтарди. Бу жуда ёқимли эди. Яқин-яқингача мен унинг ўйинларини телевизор орқали кўриб, завқланиб ўтирардим. Анрининг шахсан ўзи мендан футболкамни сўради. Тасаввур қиляпсизми...", - дейди Левандовски.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика