Терма жамоамиз Нидерландияга қарши тўлиқ кўк либосда ҳаракат қилади

8 июн 2026, 08:00
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Бугун мазкур баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ўйинга оид бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Мазкур баҳсда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

photo_2026-06-08_05-26-27.jpgphoto_2026-06-08_05-26-26.jpgphoto_2026-06-08_05-26-25 (2).jpgphoto_2026-06-08_05-26-25.jpgphoto_2026-06-08_05-26-24.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UzbekistanFA