Дания терма жамоаси шифокори Эриксеннинг ҳолати бўйича баёнот берди

8 июн 2026, 08:25
Дания терма жамоаси шифокори Мортен Боэсен миллий жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг соғлиғи борасида баёнот берди.

Футболчи Дания ва Украина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳушини йўқотган эди. Ушбу ҳодисадан сўнг ўйин 75-дақиқада тўхтатилди.

"Кристиан ўзини яхши ҳис қилмоқда ва майдонни ўзи тарк этди. Менинг фикримча, кардиостимулятор керак бўлганидек ишлади. У бир лаҳзага ҳушини йўқотди, лекин жуда тез ўзига келди ва биз у билан дарҳол алоқа ўрнатдик.

Энди у ҳодиса сабабларини аниқлаш учун шифохонада кейинги текширувлардан ўтади. Биз у ва шифохона шифокорлари билан доимий алоқада бўлиб турибмиз.

Кристианнинг аҳволи яхши, у мендан барча футболчиларга салом йўллашни ва ҳаммаси жойида эканлигини айтишни сўради", — дея Боэсеннинг сўзларини келтирди Дания терма жамоаси матбуот хизмати X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com