Тер Штеген: “Браво билан рақобатимиз узоқ давом этиши мумкинмасди”
04 янв 2017 02:33
Янгиликлар
Тер Штеген: “Браво билан рақобатимиз узоқ давом этиши мумкинмасди”
“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жамоани Клаудио Браво тарк этгач, ўз ўйин савияси ўсганлигини таъкидлаб ўтди.
“Бизнинг ўртамизда жиддий рақобат кечганди, сабаби ҳар иккимиз ҳам доим майдонга тушишни истардик. Ҳозир вазият ўзгарди ва биз иккиламиз ҳам ҳозир ўз жамоамизда яхши ҳолатдамиз. У “Сити”да, мен эса “Барселона”да доимий ўйин амалиётига эга бўлаяпмиз.
Нимадир ўзгариши лозим эди. Чунки бундай ҳолат узоқ давом этиши мумкинмасди. Ҳозир мен тез тез майдонга тушаяпман ва кўплаб учрашувларни ўтказмоқдаман. Бу менга ўсишимга ва ўз ўйинимни яхшилашимга имкон беради”, дейди “Барса” посбони.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар