UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  2 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  11 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  2 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  5 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  35 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  47 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  8 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  455

Тер Штеген 2016 йил "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйлаган Янгиликлар

Тер Штеген 2016 йил "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйлаган

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген 2016 йил Каталония клубидан кетиш ҳақида ўйлаганини тан олди.

"Биз Клаудио Браво билан биринчи бўлиш учун рақобатлашганмиз. Мураббий чемпионат ўйинларида асосий дарвозабон сифатида уни танлади. Табиийки, бундай ҳолатда мен келажагим борасида ўйлай бошлаганман. Чунки, ўйин амалиёти - энг муҳими. Мени ҳатто ЛаЛигада мен, бошқа мусобақаларда эса Браво ўйнайдиган вариант ҳам қониқтирмасди. Мен буни хоҳламасдим ва 2016 йил кетиш ҳақида ўйлаганман. Барчаси шундай давом этиши мумкин эмасди ва "Барселона" танлов қилди. Ўйлашимча, ҳозирча мен клубнинг хафсаласини пир қилганим йўқ", - дея 26 ёшли немиснинг сўзларини келтирди "Goal.com".

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ёзида "Барселона" Бравони 18 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га сотиб юборган эди.


Жорий мавсум тер Штеген "кўк-анорранглилар" учун барча мусобақаларда 34та ўйин ўтказди ва 31та гол ўтказиб юборди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика