

“Қизил иблислар” дастлабки турда “Брайтон”га 1:2 натижаси билан имкониятни бор берган. Шу тариқа, Эрик тен Хаг мавсум стартидаги икки ўйинда муваффақиятсизликка учради ва 1921 йилдаги ёмон натижани такрорлади. Ўшанда жамоа мураббийи Жон Чепмен эди.
Айни вақт МЮ мусобақа жадвалида аутсайдер бўлиб турибди. Қайд этиш жоизки, жамоа футболчилари бу мавсум ҳали бирорта гол урмади ва 6 та гол ўтказиб юборди. Ягона аниқ зарба эса автогол туфайли юзага келди.



