UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  15 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  0 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  1 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  10 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  5 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0

Темур Кападзе: “6 дақиқа ичида 3 та гол уришимизни кутмагандик” Янгиликлар

Темур Кападзе: “6 дақиқа ичида 3 та гол уришимизни кутмагандик”

Кеча Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Локомотив клуби сардори Темур Кападзе ўйин ҳақида фикр билдирди.

-  6 дақиқани ичида 3 та гол уришимизни кутмагандик. “Навбаҳор”га қарши ҳар доим қийин ўйинлар бўлган. Шунинг учун ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. “Навбаҳор” кўп жамоаларга қийинчилик туғдириб келмоқда. 3та голдан кейин учрашув деярли ҳал бўлгани учун сўнгги дақиқагача хотиржамликка берилдик.

Кейин яна 2 та гол уриб йирик ҳисобни қайд этдик. Муҳими ғалаба эди, олдимизга катта вазифалар қўйилган. Ўйинимизда бироз камчиликлар бор, ана шу камчиликлар устида ишлаб хатоларимизни бартараф этамиз. Олдимизда улкан вазифа турипти. Бутун Ўзбекистондан фақат бир нафар жамоа ОЧЛда иштирок этмоқда. Шунинг учун ҳам ОЧЛда навбатдаги баҳсга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Шу учрашувга қанчалик тайёргарлик кўрамиз буни вақт кўрсатади.  

Навбатдаги ўйинни “Андижон” жамоасига қарши ўтказамиз. Эшитдим “Андижон” ўз уйида “Пахтакор”ни мағлубиятга учратибди. Ўзи ҳар доим водий жамоалари билан кўп йиллардан бери оғир ўйинлар кечади. “Навбаҳор” билан оғир ўйин ўтмади, чунки ўйин бошида тезкор 3та гол уриб олгандик. “Навбаҳор” жамоасида ҳам голли вазиятлар бўлди. Қаердадир омад яна қаердадир тажрибасизлик уларга панд берди. Агарда яхшироқ ҳужумчи бўлганида дарвозамизни ишғол қиларди. Ҳимояда хатолар йўл қўйгандирмиз. “Навбаҳор” ўша хатоларимизни кечирган бўлса водийнинг қолган 3та жамоаси кечирмаслиги мумкин. Мураббийларимиз мана шу хатоларимиз устида ишлашади”, - дейди “Локомотив” клуби сардори Темур Кападзе.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика