UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  6 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  3 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  3 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  0 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  2 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  11 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  4 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  4

Telegram bot. Ўзбекистон - Яман учрашувини қаерда кўрасиз? Янгиликлар

Telegram bot. Ўзбекистон - Яман учрашувини қаерда кўрасиз?

Кеча сайтимиз Телеграм каналига сўровнома қўйгандик.

Хабарингиз бор, бугун ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтади. Бугунги ўйинда жамоамизни янги мураббий бошқаради. Фаластиндан мағлубиятга учралгач, Эктор Купер истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Шундай экан, бугунги ўйинга қизиқувчилар кўп. 

Кеча Телеграм каналимизга "Ўзбекистон - Яман учрашувини қаерда кўрасиз?" деган сўровнома қўйдик. Ўтган бир кун ичида сўровномада 12 мингга яқин мухлис иштирок этиб ҳамма ўзига маъқул келган вариантни танлаган. 


51% Уйда (6048 овоз) 

16% Ишхонада (1919 овоз) 

14% Кўра олмайман, матнли кузатаман (1646 овоз)

13% Стадионда (1548 овоз)

4% Дўстлар даврасида (485 овоз) 

2% Чойхонада (291 овоз) 


Кўриб турганингиздек, энг кўп овозни "Уйда" вариантини тўплаган. Сўровномада иштирок этган 6048 мухлис (51%) бугунги ўйинни уйда кўришни маъқул биляпти. Энди кўпчилик вилоятликлар пойтахтга келиб кетгандан кўра уйда томоша қилишни афзал билишларини тушунса бўлади. Бир томондан аччиққина кўк чойни дамлаб телевизор қаршисида ёнбошлаб футбол кўрганга нима етсин. 

Ўйин 17:00да бошланади. Бу эса иш вақтига тўғри келади. Шундай экан, ҳар кимда ҳам стадионга келиш ёки уйга вақтли кетиш имкони йўқ. Шу боис "Ишхонада" кўраман варианти 1919 овоз тўплади. Шунингдек, баъзилар бу пайтда сафарда ёки бўлмаса иш билан бошқа жойда бўлишлари мумкин. Улар учун эса энг маъқул йўл сайтимиз орқали учрашувнинг матнли версиясини кузатиш маъқулроқ. "Кўра олмайман, матнли кузатаман" вариантига 1646 овоз келиб тушган. 

1548 мухлис эса "Стадионда" вариантини танлаган. Бугун "Пахтакор" стадиони лиқ тўлмаса ҳам кўплаб мухлислар келишини кутса бўлади. Энди барибир футболни стадионда жонли томоша қилишга ҳеч нима етмайди. Ҳарқалай миллий терма жамоа ўйнаганда муҳит умуман бошқача бўлади. 

485 киши "Дўстлар даврасида" деган вариантни танлаган. Балки кимдир яқин ўртоқлари билан бирон жойда футбол кўришга келишиб олган бўлиши мумкин. Ва ниҳоят "Чойхонада" варианти 291 овоз тўплаган. Аксар ишқибозлар футболни йиғилиб чойхонада кўришни афзал билишади. Чунки чойхонада гурунг қизийди. 

P.S. Ҳамюртларимиз ўйинни қаерда кўрмасин, Ўзбекистон миллий терма жамоасидан биринчи навбатда ғалаба кутиб қоламиз. Бизга бугунги ўйинда ғалаба ниҳоятда зарур. Ўйинни ютайлик ва 4 кундан сўнг Сингапурга хушкайфиятда йўл олиш насиб этсин.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика