Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди
09 мар 14:14
Янгиликлар
Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди
"Абдуқодир Ҳусанов — тоза ҳимоявий механикага таянадиган ҳимоячига яққол мисол.
Гвардиола яна бир бор машғулот жараёни орқали футболчини мутлақо бошқа даражага олиб чиқишни қанчалик яхши билишини кўрсатмоқда. Ҳусанов доимий равишда ўсиб бормоқда: ҳозирда у ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди ва рақиб тўпга ортиқча тега бошлаган пайтдагина ташланади. Шу сабабли уни бирга бир ҳолатда жуда кам алдашади. Унинг тезлиги ҳам жуда ривожланган — ҳар қандай вингер ҳам ундан қочиб кетолмайди.

Узоқ масофага юқори тезлик, кучли биринчи қадам ва яхши координация унга юқори ҳимоя чизиғида ишончли ўйнаш имконини беради. Ҳатто рақиб бўш ҳудудга чиқиб олса ҳам, Ҳусанов спринт ҳисобига позициясини қайта тиклашга эришади.
Рой Кин:
"Ҳар қандай мураббийнинг орзуси — эгоси йўқ ва камера учун ҳаракат қилмайдиган футболчини ўйнатиш".

Энг муҳими, у руҳий жиҳатдан ҳам қўшди: ҳам тўп билан, ҳам дунё футболининг энг яхши вингерларига қарши дуэлларда шошқалоқликни ташлади", – дейилади постда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар