

Ўтган йилнинг июнь ойида бош мураббий ва голкипер ўртасида можаро келиб чиққан, натижада, Куртуа кутилмаганда Евро-2024 саралаши доирасидаги Эстония қарши ўйиндан аввал жамоа лагерини тарк этганди.
"HLN"нинг хабарига кўра, Бельгия Қироллиги футбол ассоциацияси (RBFA) бош директори Петер Виллемс Мадридда Куртуа билан учрашган ва унинг терма жамоага қайтиши борасида гап кетган.
Футболчи қарорида туриб олган: у ҳозирги бош мураббий қўл остида бошқа майдонга тушмоқчи эмас.



