

– Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
– Жуда қийин ўйин бўлди. Боримизни беришга ҳаракат қилдик, лекин якунда нима бўлганига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз...
– Биринчи бўлимда гол урдингиз, жамоангиз ҳужумда рақибдан кўра самаралироқ ўйин намойиш этди назаримда, лекин якунда учта гол ўтказиб юборилди. Ўйин назоратини йўқотилига нима сабаб бўлди?
– Менимча, Ўзбекистон стандарт вазиятларда биздан яхшироқ ҳаракат қилди. Рақиб стандарт вазият – адашмасам, жарима зарбаси орқали ҳисобни 1:1 қилишга эришишди. Кейин яна бир стандарт вазиятдан сўнг 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Ўйлашимча, айнан шу нарса бизга қийинчилик туғдирди ва улар ўйин назоратини ўз қўлларига олишга муваффақ бўлишди.

– Ўзбекистон терма жамоасини собиқ машҳур футболчи Фабио Каннаваро бошқармоқда. Унинг жамоаси ҳимоясини ёриб ўтиш ёки уларга қаршилик қилиш қанчалик қийин?
– Уларда ўзига хос ҳимоя тартиб-интизоми борлиги сезилиб турибди. Ҳужумчи сифатида доим ортимда битта ҳимоячи таъқиб қилиб юрди, улар ҳар доим мени кўз остида ушлаб туришга ҳаракат қилишди. Ҳимоя чизиғида уларни айнан кучли ҳимоячи бошқараётгани билиниб турибди.



