Моуринью "Реал"нинг бир ҳафта ичидаги учта ўйини ҳақида: "Тебас лигаси ҳақида гапирганда эҳтиёт бўлишим керак"

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2026, 15:32
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью "Валенсия"га (3:0) қарши кечган ўйиндан сўнг Ла Лига тақвимидан норозилигини билдириб ўтди.

Мадридликлар сўнгги 7 кун ичида учта учрашув ўтказишди (бунга ЧЛ доирасида АЕКга қарши сафарда кечган баҳс (3:2) ҳам киради).

"Тебас лигаси ҳақида гапирганда эҳтиёт бўлишим керак, чунки бор ҳокимият уларнинг қўлида. Бу ғайриинсоний вазифа демоқчи эмасман, чунки назарий жиҳатдан бундай ўйнашнинг иложи бор, гарчи бу осон бўлмаса-да. Агар бу қандайдир ҳазил бўлса — бошқа биров билан ҳазиллашишсин.

Бундай ўйинлар марафони — бу ортиқча. Агар футболчилар ўзимизда қолганида, уларнинг тикланиш жараёнига алоҳида эътибор қаратган бўлардик. Бироқ улар терма жамоаларга йўл олишади, миллий жамоалар мураббийлари эса улар билан ишлашни хоҳлашади. Ўйинчиларга эса кейинроқ яна майдонга тушиш ва куч тўплаш учун ҳозир дам олиш зарур.

Футболчилар жуда чарчашган. Душанба, сешанба ва чоршанба кунлари улар ҳали ҳам жисмоний юкламалардан сўнг тикланиш билан банд бўлишади. Руҳий чарчоқ йўқ, чунки ғолиблар буни ҳис қилишмайди. Аммо биз терма жамоалар мураббийларини ҳурмат қилишимиз керак", — деди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›