

Баҳс якунидан сўнг "archivovar.es" нашри ҳамюртимизнинг ҳаракатларига юқори баҳо берди.
Илгиз Танташев — 7,5 баҳо
"Марокаш — Шотландия учрашувини бошқарган ўзбекистонлик ҳакамдан ҳақиқий "мастер-класс". Танташев ушбу баҳсда ўз санъатини намойиш этиб, ҳакамлик мактабини кўрсатиб берди. У деярли барча вазиятларда, жумладан, жарима майдончалари ичидаги иккита баҳсли ҳолатда ҳам мутлақо тўғри қарор қабул қилди. Гарчи ушбу вазиятларда катта шубҳалар бўлмаса-да, ўзбекистонлик ҳакам жуда қатъиятли ҳаракат қилди. Унинг бахтига, ЖЧнинг бошқа ўйинларидаги каби ўта қўпол ва аёвсиз тўқнашувлар содир бўлмади.
Юқорида тилга олинган иккита баҳсли вазиятнинг иккаласида ҳам ҳакам ҳақ бўлиб чиқди. Аввалига у Эл-Айнауи ва Макгинн ўртасидаги тўқнашувини жазосиз қолдирди, чунки шотландиялик футболчи енгил контактни сезиб, ўзини ерга ташлаган эди. Шундан сўнг жарима майдончаси ичида Мактоминейга нисбатан ундан ҳам енгилроқ контакт содир бўлди ва ҳакам тўғри мезон қўллаган ҳолда ўйинни давом эттиришга рухсат берди", - деб фикр билдирилган хабарда
Таққошлаш учун:
Бразилия — Гаити учрашуви ҳаками Эрнандес Эрнандес — 4,0 баҳо олди;
АҚШ — Австралия баҳси ҳаками Феликс Сваер — 6,5 баҳо;
Канада — Қатар баҳси ҳаками Гарай Реес — 1,0 баҳо;
Швейцария — Босния ва Герцеговина баҳсини бошқарган португалиялик Жоау Пинейру 5,5 баҳо
Чехия — Жанубий Африка учрашувида америкалик Тори Пенсо 6,5 баҳо;
Ўзбекистон — Колумбия учрашувини бошқарган англиялик Энтони Тейлор 6,5 баҳо;
Гана — Панама учрашувини бошқарган швециялик Гленн Нюберг 3.5 баҳо.



