UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  7 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  10 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  4 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

Таиланд бош мураббийи Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви бўлишини тасдиқлади. Ўйин 30 дақиқалик 3 таймдан иборат бўлади Янгиликлар

Таиланд бош мураббийи Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви бўлишини тасдиқлади. Ўйин 30 дақиқалик 3 таймдан иборат бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига сафар қилишдан олдин Дубайда қисқа муддатли йиғин ўтказади.

Йиғин давомида Таиланд терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Аслида биз 29 май куни Австралия термаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишимиз лозим эди. Лекин бу ўйин ўтказилмайдиган бўлди. Шу боис вакилларимиз 30 майда Таиландга қарши баҳс олиб боришади.

Қизиғи шундаки, Таиланд терма жамоаси 29 май куни Тожикистон билан ўйнайди. Эртаси куни эса биз билан. Демак, улар икки кунда иккита назорат баҳси ўтказишади. Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Акира Нишино бу ҳақда шундай деди: 

- "Таиланд футбол ассоциацияга миннатдорчилик билдираман. Раҳбарият терма жамоа учун ҳамма қулайликларни яратиб беряпти. 30 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушамиз. Ўйин 30 дақиқалик уч таймдан иборат бўлади. Менга маълум қилишларича, ушбу ўртоқлик учрашуви The Sevens стадионида буткул ёпиқ тарзда кечади. Ўйлайманки, бу ўйин Индонезияга қарши баҳс олдидан жуда фойдали бўлади". 

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика