Тачмурод Агамуродов: "Биласиз, клубимизда бироз вазият ўзгарган"
05 янв 2017 11:20
Янгиликлар
Тачмурод Агамуродов: "Биласиз, клубимизда бироз вазият ўзгарган"
"Бухоро" клуби маслаҳатчи мураббийи Тачмурод Агамуродов янги мавсумга тайёргарлик борадиган "Футбол Экспресс" нашрига интервью берди.
- 4 январдан Тошкентда машғулотларни бошлаймиз. Очиғини айтадиган бўлсам, йиғилганимиздан сўнг барчаси маълум бўлади (суҳбат 3 январда бўлиб ўтган). Биласиз, клубимизда бироз вазият ўзгарган. Шунинг учун ҳозир аниқ бир нима дейишга ожизман.
"Бухоро"ни Вадим Чемиртан тарк этди. Унга "Бунёдкор"дан яхши таклиф тушди. Шавкат Саломовни ҳозирда Малайзияда эканини яхши биласизлар. Жамоадан яна кимлар кетишаётган экан?
- Пардаев, Қутибоев, Муллажонов, Мелзиддинов, Ибрагимов каби етакчиларни назарда тутаяпмиз.
- Йиғилганимиздан кейин ҳаммаси маълум бўлади. Кетишни хоҳлашаётган футболчилар билан гаплашамиз ва кейин бир қарорга келамиз. Ҳозир бу ҳақда бирор нима дея олмайман.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар