UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Миллатлар лигаси. Тез орада бошланадиган тўртта ўйиннинг таркиблари маълум, "Сўғдиёна" футболчиси асосий таркибда  0 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  5 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  4 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  17 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлар  13 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  7 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  13 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  16 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  34 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  4

Тачмурод Агамуродов: "Ҳар икки голда ўзимизнинг айбимиз бор" Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: "Ҳар икки голда ўзимизнинг айбимиз бор"

Coca-Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тачмурод Агамуродов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нимани айтиш мумкин, жамоамиз йигитлари бугун ёмон ўйин кўрсатишмади. Ҳар икки гол ўз хатоларимиз эвазига урилди. Биринчи гол жарима зарбасидан сўнг юзага келди. Иккинчисида футболчимиз ўз жарима майдонимиз ичкарисида орқадан қўполлик ишлатди. Шунингдек, бизнинг голимиз ўйиндан ташқари холат эвазига инобатга олинмади.

Мен ўйинолди тайёргарлик жараёнида футболчиларга карточкалардан эҳтиёт бўлишлари ҳақида айтаяпман. Бироқ биз ҳар ўйинда карточкалардан қутулмаяпмиз.

Албатта "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз, келгуси тур ўйинларида ҳам омад ёр бўлсин.

- Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган футболчининг яна захирага олиниши сабаби нима?

- Ойбек Нурматов ёмон ўйнагани учун захирага олинмади. Айни ўша вазиятда бизга бош билан яхши ўйнайдиган футболчи зарур эди. Биласиз, "Андижон" стандарт вазиятларга алоҳида ёндашади, иккинчи қаватда ҳам яхши ўйин намойиш этади. Биз айнан бош билан яхши ўйнайдиган футболчини майдонга тушириб, шу хавфни олдини олмоқчи бўлдик. Такрорлайман, Ойбек Нурматов ёмон ўйнагани учун захирага олинмади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика