Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди
26 дек 2024 13:22
Янгиликлар
Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорлари талабига беписанд муносабатда бўлиб келаётгани, ўз футболчи ва мураббийлари олдидаги қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани, шунингдек, футбол клублари ҳамда ҳудудий футбол академиялари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаларида мавжуд шартларни бажармай келаётгани сабабли 6 та клубга нисбатан трансфер тақиқи белгилади.
Аввалроқ ЎФА 7 та клубга мавжуд муаммони ҳал этиш учун муддат берган ва улар орасидан фақатгина "Қизилқум" Ассоциация талабини ўз вақтида бажарганди. Қолган олти клуб: "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Динамо", "Бухоро", "Арал" эса трансфер тақиқига дуч келди. Қўмита қарорига кўра, улар кейинги икки рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврларида миллий ҳамда халқаро миқёсда янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар