UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  3 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  37 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  5

Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади Янгиликлар

Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади

9 декабрь куни Суперлига учун плей-офф босқичининг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Шўртан", "Олимпик", "Қўқон-1912" ёки "Металлург" жамоалари орасидан 2 таси Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси номига ойдинлик киритиш учун майдонга тушади. 

Лига аввалроқ мавсумнинг сўнгги беллашувини ОКМК стадионида ўтказишни режалаштирганди. Аммо "Металлург" Суперлига турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди ва 9 декабрь куни майдонга тушиш эҳтимоли бор клублар қаторига қўшилди. Сир эмаски, "Металлург" 2024 йилги мавсум давомида ўзининг уй учрашувларини Олмалиқ шаҳрида ўтказди. Шундан келиб чиқиб, Лига ОКМК стадиони масаласини кун тартибидан олди. 

Юқорида номи қайд этилган жамоалардан "Қўқон-1912" ҳамда "Шўртан" плей-оффнинг охирги учрашуви "Бунёдкор" стадионида ўтиши масаласига хайрихоҳлик билдирди. Шу тариқа Лига плей-офф учун "Бунёдкор" стадиони билан келишувга эришди. Беллашув 9 декабрь куни 15:00 да старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика