UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  1 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  1 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  21 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  15 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  300 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7

Суперлигадаги дебюти, Эшбўтаев билан рақобат ва испаниялик мутахассис борасида Даврон Мерганов қандай фикрда? Янгиликлар

Суперлигадаги дебюти, Эшбўтаев билан рақобат ва испаниялик мутахассис борасида Даврон Мерганов қандай фикрда?

“Сурхон” жамоасида дарвозабонлар борасида муаммолар юзага келди.

Испаниялик голкипер айрим сабабларга кўра, юртига жўнаб кетди. Шоҳруҳ Эшбўтаев эса жароҳат олди. Мураббийлар штаби эса ёш посбон Даврон Мергановга ишонч билдирди. У биринчи даврада 3та ўйинда майдонга тушди. 20 ёшли Мерганов Суперлигадаги таассуротлари қандай? Буни билиш истагида у билан суҳбатлашдик. 


- Биринчи даврадан олган таассуротларингиз қандай?

- Мавсумнинг дастлабки қисми менда анча яхши таассуротлар қолдирди. Дейлик, жуда кўп қизиқарли ўйинлар бўлди. Мавсумнинг дастлабки қисми мен учун яхши кечди дея оламан. Чунки мен Суперлигада дебют қилиш имконига эга бўлдим. Умид қиламанки, иккинчи даврада жамоамиз янада яхши ўйинлар ўтказа олади. Натижаларимиз ижобий кўриниш олади. Мавсумни юқори ўринлардан бирида якунлай оламиз.

- Жамоа асосий дарвозабонларини сафдан чиқиши ва сизга имконият бўлишини сира ўйлаб кўрганмидингиз?

- Тўғриси, буни ўйламагандим. Бироқ мен профессионал футболчиман ва имконият бўлишига тайёр турамиз. Менинг вазифам - жамоамга фойда келтириш ва "Сурхон"ни муносиб химоя килиш ҳисобланади. Имконият берилганидан жуда хурсандман.

- Суперлигада дебют қилдингиз. Ҳаёжон бўлдими?

- Албатта ҳа, бошида бироз ҳаёжон бўлди. Лекин мураббийимиз менга тўғри кўрсатмалар берди. Бу эса мени майдонда хотиржам бўлишимга ёрдам берди дея оламан. 

- Футбол кириб келишингиз қандай рўй берган?

- Онам туфайли футболга кириб келганман. Яъни, онамлар футбол интернатига олиб келганлар. Менинг биринчи мураббийи Бахтиёр Бозоров. Айнан шу инсондан кўп нарсаларни ўрганганман. 

- Ҳозирда жамоа дарвозабонлар мураббийи сифатида испаниялик Жулен Эснаола ишламоқда. Бу мураббийдан нималарни ўрганмоқдасиз?

- Кўп жиҳатларни ўзлаштирмоқдаман. У ҳақиқий профессионал ва европача услубларни машғулотларда қўллайди. Бу менинг ўсишимга катта ёрдам бўлмоқда. 

- Эшбўтаев ҳозирда жароҳат сабаб жамоага ёрдам бера олмаяпти. У сафга қайтадиган бўлса, у билан рақобатлаша оласизми?

- Биласизми, Шоҳруҳ Эшбўтаев тажрибали дарвозабон, уни жуда ҳурмат қиламан. У билан яхши муносабатдамиз. Аслида “Сурхон”да аҳиллик биринчи ўринда. Албатта, жамоада соғлом рақобат керак. Бусиз футболчи ривожланмайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика