

Ўйин ҳақида: "Ўйин қийин бўлишини кутгандик, аммо шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Ўйинни назорат қилдик ва дастлабки голни биз урдик. Ўз хатоимиз туфайли тўп ўтказиб юбордик. Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади".
- "Андижон"нинг Суперлигадаги натижалари ва ОЧЛдаги ҳолати яхши эмас. Бу футболчилар руҳиятига таъсир ўтказяптими?
- Ҳар қандай вазиятда ҳам охиригача ҳаракат қиламиз. Мавсумни ижобий якунлаш учун интиламиз.
- Суперлига тугаши билан "Андижон"да ОЧЛнинг 6-тур ўйини олдидан 3 ҳафталик танаффус бўлиб қолади. Бу пайтда нималар қилишингиз ҳақида клуб маълумот бермадими?
- Бу ҳақида ўйлашга бироз эрта деб ўйлайман. Олдимизда сафарда "Бунёдкор"га қарши баҳс кутиб турибди. Шундан сўнг қолгани ҳақида ўйлаймиз. Доҳадаги ўйинга яхши тайёргарлик кўрамиз.



