Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонми? Мураббий бу саволга жавоб берди

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2025
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Винисиус Жуниор билан муносабатлари ҳақида гапирди.

"Винисиус билан муносабатларимиз жуда яхши. Вини жамоанинг муҳим ўйинчиси ҳисобланади ва орамизда ўзаро ишонч бор.

Биз ҳар бир ўйиндан олдин суҳбатлашамиз, у мен нима ўйлашимни билади, мен эса унинг фикрларини. Қарорларни биргаликда қабул қилишнинг энг яхши йўли шу", – деди Алонсо TNT Sports Brasil эфирида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TNT Sports Brasil