UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  1 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  2 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  15 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  2 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  25 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  8 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  24 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  12 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  36

Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз" Янгиликлар

Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"

"Андижон" ҳамда "Аркадағ" ўртасидаги ОЧЛ-2нинг 5-тур учрашувидан (1:1) сўнг мезбонлар вакили Моҳирбек Комилов интервью берди.

Ўйин ҳақида: "Суперлига ва Чемпионлар лигаси ўртасида фарқ катта эмас. Баҳс қийин ўтди, вазиятлардан фойдалана олмадик".

- Майдон ҳолати ўйинга таъсир қилдими?

- Майдон ҳолати яхши, шунчаки тўп киришни хоҳламади.

- Бугун мухлислар ҳар доимгидан ҳам кўпроқ келишди...

- Ҳа, уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турдик. Ғалабага яқин эдик, аммо бироз омад етишмади.

- Максим Шацких кетганидан сўнг "Андижон"даги ички вазият қандай?

- Яхши, Акмал Шораҳмедов (вақтинчалик бош мураббий) футболчиларни тушунади, ўзи ҳам футбол ўйнаган. Суперлига охирги турида "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, Қатарга яхши кайфиятда борамиз деб умид қиламан.

- "Андижон" 5та ўйинда 5та дуранг қайд этди...

- Ҳали имкониятимиз бор. Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика