

Суперлига. 10-тур
“Сўғдиёна” – “Сурхон” 5:2
Голлар: 11 - Люпчо Дориев, 16 - Исломжон Қобилов, 54 - Зоир Жўрабоев, 61 - Фейсал Мулич, 73 - Хумоюн Шербўтаев, 76 - Стивен Чинеду, 89 - Александар Больевич
Зомин. “Зомин” стадиони. 19:00
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
Захира ҳаками: Диас Галеев
VAR: Достон Раҳмонов
AVAR: Шоҳнур Йўлдошев
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Владимир Назаров
“Сўғдиёна”: 18.Никола Миркович, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 9.Фейсал Мулич (29.Амирбек Саидов, 90+2’), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 11.Отабек Жўрақўзиев (7.Александар Больевич, 58’), 14.Люпчо Дориев, 17.Оллаберган Каримов (42.Сардорбек Эркинов, 90+2’), 22.Абдулазизхон Абдурашидов (77.Ойбек Нурматов, 58’), 32.Нодиржон Сойибов (34.Дилдош Мисиралиев, 66’).
Захира: 74.Байрам Нажафалиев, 8.Суҳроб Иззатов, 21.Тохирбек Тўхтасинов, 70.Жасурбек Жалолиддинов.
“Сурхон”: 25.Отабек Боймуродов, 3.Беҳруз Жуматов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 6.Беҳзод Шамсиев (77.Асадбек Каримов, 46’), 7.Достонбек Турсунов (10.Суннатилла Абдуллажонов, 80’), 8.Хумоюн Шербўтаев, 9.Стивен Чинеду, 11.Ричард Фрайдей (23.Комронбек Юсупов, 61’), 17.Сарвар Абдуҳамидов (18.Беҳруз Ўктамов, 26’), 22.Жавоҳир Жўраев (27.Муҳаммадали Мусахонов, 46’), 66.Беҳрўз Шайдулов.
Захира: 86.Даврон Мерганов, 14.Тоҳиржон Ашурбаев, 15.Диёр Рамазонов, 19.Фаррухжон Қодиров.
Огоҳлантиришлар: 24 - Фейсал Мулич, 79 - Достонбек Турсунов, 90+5 - Амирбек Саидов
🕛 90+5. Ўйин якунланди.
90+4. Яна Больевич! Дарвозабонга яқин масофада зарба берди, Боймуродов тўпни қайтарди!
90+2. “Сурхон” футболчисининг узоқдан тепган тўпи ноаниқ бўлди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Катта эҳтимол билан барчаси ҳал бўлди. Жиззахликлар мавсумдаги иккинчи уч очкосини қўлга киритмоқда.

⚽️ 89. ГОЛ! Больевич ҳисобни йириклаштирди! Муличнинг узатмасини Александр дарвозага йўллади ва гол урди!
87. Ўйин темпи тушиб қолди анча, икки жамоада ҳам ҳужумлар кескин камайган.
83. Чинеду “Сўғдиёна” жарима майдончасида йиқилди, бироқ пенальти белгиланмади.
78. Ўктамовнинг зарбаси ноаниқ бўлди. “Сурхон” жонланмоқда!
77. Даҳшат! Интрига қайтяптими? Кузатамиз.
⚽️ 76. ГОЛ! Чинеду ҳисобни қисқартирмоқда! Чапдан узатилган тўпни легионер ҳужумчи зарба бериб, гол урди!
74. Камбэк? Улгурармикин “Сурхон”?
⚽️ 73. ГОЛ! “Сурхон” ҳисобни бироз қисқартирди! Хумоюн Шербўтаевнинг узоқ масофадан тепган тўпи голга айланди!
68. Яна Больевич! Дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориб, дарвозабон билан тўқнашиб йиқилди, ҳакам пенальти белгиламади.
67. Больевичнинг ерлатиб тепган тўпи ноаниқ бўлди.
62. Хўўўўўш, буёғига меҳмонлар қанақадир реакция кўрсата олармикин? Қизиқ…

⚽️ 61. ГОЛ! Мулич ҳисобни янада йириклаштирди! Дориевнинг чап қанотдан узатган тўпини Фейсал ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди!
57. Мулич!!! Дориев олдинга юриш қилиб Фейсални тўп билан таъминлади, Муличнинг зарбасини дарвозабон қайтарди!
56. Сурхондарёликлар энди секин-аста ҳужумга интилмоқда.

⚽️ 54. ГОЛ! Зоир Жўрабоев ҳисобни йириклаштирди! Бурчакдан узатилган тўпни Жўрабоев дарвозага йўллади!
53. Дориев ўнг қанотдан юриш қилди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.
46. Меҳмонлар бўлимни икки нафар ўзгариш билан бошлади. Шундай қилиб жамоа ҳозиргача жами учта ўзгаришни амалга оширди.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+2. Биринчи бўлим якунланди.
45+2. Жўрақўзиев жуда яқин масофадан дарвозага аниқ зарба берди, Боймуродов супер сейв кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан қайтарди!
45. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
44. Ҳаволатиб узатилган тўпни Қобилов бош билан зарба берди, тўп рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди.
35. Дориевнинг ерлатиб берган зарбаси аниқ бўлди, тўпни Боймуродов ушлаб олди.
29. Достонбек Турсуновнинг зарбаси шериги Чинедуга тегиб, ноаниқ бўлди.
26. “Сурхон” биринчи бўлимдаёқ ўзгариш амалга оширди. Абдуҳамидов ўрнига Ўктамов тушди.
🟨 24. Йўқ, Мулич рақибига ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
23. Ана холос, “Сўғдиёна” футболчисига қизил карточка берилиши мумкин, ҳолат ВАРда кўрилмоқда.
17. Зўр бошлади жиззахликлар, буёғига меҳмонлар нима қилади, кузатамиз.

⚽️ 16. ГОЛ! Исломжон Қобилов ҳисобни оширди! Жўрақўзиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, иккинчи зарбани Қобилов берди ва гол урди!
15. Жиззахликлар гол ургач ҳам тинмаяпти, ҳужумлар сони ошмоқда.
14. Ҳаммаси жойда, гол инобатга олинди, ўйин давом этади, ҳисоб - 1:0.
12. Қизиқ, гол урилган вазият ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

⚽️ 11. ГОЛ! Дориевдан супер гол! Люпчонинг чамаси 25 метрлардан берган зарбаси дарвоза тўридан жой олди!
10. Жўрақўзиевдан зарба, Боймуродовдан сейв! “Сўғдиёна” футболчиси яхши вазиятни қўлдан бой берди.
6. Дориевнинг ажойиб узатмасидан сўнг Мулич дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди!
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 10-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Сурхон” учрашувининг матнли трансляция кузатиб боришга таклиф этамиз!



