

Суперлига. 13-тур
"Пахтакор" – "Хоразм" 2:1
21 июль, 20:00
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов, Аваз Абдуллаев
Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Вадим Агишев
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Диас Галеев (AVAR)
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: 0:1 – 8, Элзио Луан (Рустамжон Абдуҳамидов), 1:1 – 18, Сардор Собирхўжаев (Башар Ресан), 2:1 – 67, Стефен Чинеду (Башар Ресан)
“Пахтакор”: 35. Санжар Қувватов, 4. Заид Таҳсин, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 10. Акмал Мозговой, 21. Башар Ресан (8. Дилшод Саитов, 69), 27. Сардор Собирхўжаев (9. Иброҳим Иброҳимов, 82), 34. Шерзод Насруллаев, 50. Фламарион Жовиньо (23. Абдурауф Бўриев, 82), 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77. Ойбек Бозоров (11. Ҳожимат Эркинов, 69), 90. Стефен Чинеду (14. Рустам Турдимуродов, 76)
Захира: 12. Владимир Назаров, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Дилшод Абдуллаев.
”Хоразм”: 33. Никола Стошич, 5. Аббосжон Отахонов, 13. Элзио Луан (7. Темурбек Исмоилов, 64), 15. Диёрбек Ортиқбоев (71. Умидбек Султонов, 80), 17. Данил Нугуманов (55. Азизбек Пирмуҳаммадов, 64), 22. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25. Матиа Ром, 34. Сўҳроб Иззатов, 90. Улуғбек Ҳошимов, 94. Рустамжон Абдуҳамидов (10. Янис Лери, 55 (79. Азизжон Аҳроров, 80)), 96. Рафаэль Сабиньо
Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 11. Данила Ежов, 88. Аброр Хўсинов, 97. Бубакар Траоре.
Огоҳлантиришлар: Диёрбек Ортиқбоев (32), Рафаэль Сабиньо (66), Абдурауф Бўриев (87)
Ўйин якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
88. “Хоразм” хавфли ҳужум ташкил этди, жарима майдони ичидаги паслардан сўнг якуний хавфли узатмага меҳмонлар футболчиси улгурмади.
87. Бўриев марказда қўполлик учун огоҳлантирилди.
82. “Пахтакор” таркибида икки ўзгариш.
80. “Хоразм” таркибида икки ўзгариш.
78. Исмоиловнинг жаримадан тепган тўпини Қувватов ушлаб олди.
76. “Пахтакор”да ўзгариш.
74. Фламарионнинг жарима майдони чизиғидан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
72. Хавфли вазият! Чинедунинг акробатик услубда тепган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
69. “Пахтакор” таркибида икки ўзгариш.
67. ГОЛ! Чинеду "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди! Башар Ресаннинг фаоллиги натижаси жарима майдонида шеригидан тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи "шерлар" сафидаги илк расмий голини урди!
66. Чинедуни марказда қўполлик билан тўхтатган Сабиьно огоҳлантирилди.
63. Бурчакдан узатилган тўпга Чинеду бош билан зарба йўллади, ноаниқ.
61. Ресаннинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
57. Хавфли вазият! Насруллаевнинг чап қанотдан узатмасини Мозговой бош билан дарвоза тўғрилашга уринди, бироз аниқлик етишмади.
55. “Хоразм” таркибида ўзгариш.
52. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Фламарион кўкраги билан Чинедуга тўғрилаб берди, “Пахтакор” ҳужумчиси эса мўлжалда бироз адашди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Тайм якунланди.
45+1. Чинеду рақиб футболчиси билан тўқнашди. У бир муддат майдонда ётди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
40. “Хоразм” жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, Иззатовнинг узатмаси қайтарилди.
35. Чинеду рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда аниқ зарба бера олмади, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
32. Фламарион рақиб жарима майдони ёнида Ортиқбоев томонидан фол эвазига тўхтатиб қолинди. "Хоразм" футболчиси огоҳлантирилди.
31. Хавфли вазият! Чап қанотдан узатилган тўпни Бозоров дарвозага тўғрилашга уринди, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
29. “Пахтакор” жарима майдони яқинида стандарт вазият юзага келди.
23. Кулинг-брэк.
21. Фламарион офсайдда.
18. ГОЛ! Ресаннинг жарима майдонига узатмасини Собирхўжаев рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди!
17. Алижоновнинг жаримадан узатмасини ҳимоячилар қайтарди.
8. ГОЛ! "Хоразм" ҳисобни очди! Дарвозабон бошлаган ҳужум чап қанот орқали давом этди. Рустамжон Абдуҳамидовнинг жарима майдонига оширган пасини Элзио Луан дарвозага тўғрилаб қўйди!
7. “Хоразм”нинг қарши ҳужуми Луаннинг зарбаси билан якунланди, Қувватов ўз ўрнида.
1. Меҳмонларнинг илк ҳужуми хавфли зарба билан якунланди. Иззатовнинг чап қанотдан узатмасини Ҳошимов дарвозага тўғрилашга уринди, Қувватовдан сейв.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқишди. “Пахтакор” тўқ бинафшаранг, “Хоразм” оқ либосларда ўйнайди.



