UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  3 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  3 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  10 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Динамо" беллашуви ниҳоясига етди.

Суперлига

1-тур

"Навбаҳор" – "Динамо" 0:0

Наманган. "Марказий" стадиони. 19:30

Гол урилмаган пенальти: Анвар Ҳожимирзаев 90+4' (ноаниқ)

Бош ҳакам: Равшан Абдивоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Шерзод Аъзамов

"Навбаҳор": 1.Умид Эргашев, 4.Шаҳзод Тоиров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 15.Жавоҳир Абдужабборов (55.Комилжон Тожиддинов, 73), 17.Русланбек Жиянов (70.Аббос Ғуломов, 73), 29.Педро Аугусто Кабрал Карвальо (9.Забиҳилло Ўринбоев, 58), 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 37.Алишер Одилов (10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 79), 71.Наврўзбек Иминжонов.

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 6.Шерзод Ғуломжонов, 8.Шоҳмалик Комилов, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 23.Жаҳонгир Турсунов.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 5.Дуглас Майкон (22.Улуғбек Абдуллаев, 63), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов (11.Хислат Халилов, 84), 9.Миржаҳон Мираҳмадов (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 88), 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов 63), 17.Салим Мустафоев, 18.Олександр Кучеренко, 88.Марко Станоевич.

Захира: 27.Эдем Неманов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 20.Жалолиддин Жумабоев, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Абдужабборов (41), Анвар Ҳожимирзаев (45+1), Гильерме Гедеш (65), Улуғбек Абдуллаев (90+1).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Уууух! Анвар Ҳожимирзаев пенальтидан унумли фойдалана олмади, унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

90+3. Пенальти! Салим Мустафоевнинг узатмасидан кейин тўп Аббос Ғуломовнинг қўлига тегди. 

90+1. Улуғбек Абдуллаев кечиктирилган фоль учун огоҳлантирилди. 

90+1. Зарба! Анвар Ҳожимирзаевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қолди. Бугун тажрибали ҳужумчининг омади юришмади. 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. "Динамо"да ўзгариш: Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Фирдавс Абдураҳмонов майдонга тушди. 

87. Ҳисоб ҳамон очилмаганига қарамай, майдонда жиддий қарама-қаршилик кузатилмоқда ва баҳс зерикарли ўтмаяпти. 

85. Уууух! Анвар Ҳожимирзаевнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

84. "Динамо"да ўзгариш: Қодирқулов ўрнини Халиловга бўшатиб берди. 

81. Мустафоев майдон марказида Ўринбоевга нисбатан қўполлик ишлатди, фоль. 

79. "Навбаҳор"да ўзгариш: Одилов ўрнига Убайдуллаев туширилди. 

79. Уууух! Станоевичнинг "пушка" зарбасини Эргашев қийинчилик билан бартараф этди. 

76. Сал аввал тўқнашувда иштирок этган Наврўзбек Иминжоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

73. "Навбаҳор"да 2 та алмаштириш: Жиянов ўрнига Ғуломов, Абдужабборов ўрнига Тожиддинов баҳсга қўшилди. 

71. Жияновнинг бурчак зарбасидан оширган пасидан кейин самарқандлик ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

67. Уууух! Қандай вазият! Анвар Ҳожимирзаевнинг чамаси 4 метрдан йўллаган зарбаси манзилга аниқ бормади. Ана холос! 

65. Катта тезликда олдинга интилган Анвар Ҳожимирзаевни йиқитган Гильерме Гедеш сариқ карточка олди. 

63. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Фрайдей ўрнига Ойбек Ўрмонжонов, Дуглас Майкон ўрнига Улуғбек Абдуллаев баҳсни давом эттиради. 

62. Тейди Мираҳмадовга нисбатан қўпол ўйнагандай туюлди, аммо ҳакам жарима зарбаси йўқ деди. 

58. "Навбаҳор"да ўзгариш: Педро Карвальо ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди. 

58. Уууух! Алишер Одиловнинг яқин масофадан берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

57. Зарба! Жияновнинг айланма зарбасидан кейни Ягудин уни бартараф этди. 

56. Тейди – Одилов комбинациясидан кейин вингер тўпни дарвозабонга "ҳадя қилди". 

54. Жияновнинг ичкарга ошириб берган узатмасидан сўнг Кучеренко тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.  

49. Зарбаа! Анвар Ҳожимирзаевнинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кетди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Жамоалар 0:0 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди. 

45+1. Ўйин тўхтаб қолди. VAR Ҳожимирзаев билан боғлиқ ҳолатни текшириб чиқди. Бош ҳакам VAR'дагилар билан узоқ суҳбатлашди. Хулоса: баҳс давом этади...

45+1. Ҳожимирзаев огоҳлантирилди. Ҳужумчи Карпович билан "контакт"дан унумли фойдаланиб қолмоқчи бўлиб, симуляция ишлатди. Вазиятни яқиндан кузатиб турган ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Зарбааа! Станоевнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Ўрозов бош билан зарба берди, ноаниқ. 

43. Уууух! Ратиньонинг узатмасидан сўнг Ричард Фрайдей тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди, дарвозага кириб кетаётган тўпни Сергей Карпович қайтариб қолди. 

41. Жавоҳир Абдужабборов Ратиньога нисбатан ортдан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

38. Зарбааа! "Динамо" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳожимирзаевнинг қулай пасидан кейин Ричард Фрайдей чап оёқда ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

37. Зарбаааа! Руслан Жиянов ҳимоячини чалғитган ҳолда дарвозани нишонга олди, Ягудин катта қийинчилик билан зарбани бартараф этди. 

34. Зарба! Мирсаидовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Жиянов дарвозага йўналтирди, зарба кучсиз чиқиб қолди. 

33. Ўрозовнинг узун пасини қабул қилиб олган Ҳожимирзаев рақибни алдашга киришиб кетди, аммо шу пайтда ҳакам ҳуштаги чалинди, офсайд. 

31. Зарбааа! Бенжамин Тейдининг рақиб қуршовидаги зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

28. Жияновнинг ичкарига ошириб берган хавфли узатмасидан сўнг Қодирқулов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

25. Зарбааа! Иминжоновнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Ягудин қайтарди, бурчак зарбаси. 

22. Уууух! Педро Карвальонинг акробатик зарбаси озгина ноаниқ кетди. Қандай зўр гол бўларди-я...

20. "Навбаҳор" ҳужумларини фаоллаштирди, "Динамо" ҳимоячилари ҳозирча сергак. 

17. Самарқандлик мухлисларнинг ҳайқириғи ҳам эшитила бошлади. Улар ўз севимли жамоаларини "Марказий" стадионидан туриб қўллаб-қувватламоқда. 

12. Тейди майдон марказида Мираҳмадовга нисбатан қоидани бузди. 

8. Вадим Абрамов шогирдлари тезкор гол уришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Ҳар ҳолда ҳозирча фақат улар ҳужум уюштирмоқда.  

5. Ўйин бошиданоқ шиддатли тус олди. Мухлислар ҳам фаол – наманганлик ишқибозлар футболни соғингани яққол билинмоқда. 

3. Ричард Фрайдей деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб борганди, аммо сўнгги паллада унга ҳимоячи тўсқинлик қилиб қолди. 

1. Учрашув старт олди! 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+21   
09 мар 21:35:30
Pakhtakor_LIONS
Пенальтини ателаб урмаганга ухшади
+11   
09 мар 21:39:07
Zohidjon Usarov
Селекция 0 Одилов 0 ярим химоя 0 бу йил Навбахор лигада жон саклаш учун уйнайди.
+10   
09 мар 21:51:28
Рома
Пеналтидан гол уролмади бу Анвар,Яна терма жамоага таклиф олибти бу!Кулгули холат.Динамо узи бу йил нечанчи уринни эгаламокчи??А?Навбахорни утган йилги уйини йук.(Самарканд мухлиси)
+9   
09 мар 22:23:43
Ойбек
Пеналтини атайлаб урмаганга ухшаб колди яна билмадим лекин динамо зур уйнади навбахорга караганда мазмунли
+9   
09 мар 21:37:13
Д И Н А М О жон
Пенальти дан уролмаган бу сарик каллани 10 та уйинга захирага мехлаб койиш кк
+9   
09 мар 21:36:08
Мирзохон
Жичча қолди Динамо ютиб ҳам қўярди. Кеча бизнинг Нефтчи меҳмонда дуранг ўйнаганига хафа бўлгандим, қўшнилар уйида зўрға дуранг ўйнаганига хафа бўлиш нотўғри экан деб ўйлаб қолдим.
+8   
09 мар 21:35:12
Кодир
1 чи уйинку нега намангандаги стадионга одам кам тошкенликлардан юксин юксин булганми
+8   
09 мар 20:13:10
Barcamania_2016
Haqiqatparvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нубахорда Зашита Хэли Хэлику
Никингизга ярашадиган гап ёзсангиз бўларкан-а, сиз )
+7   
09 мар 21:38:59
Д И Н А М О жон
Pakhtakor_LIONS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пенальтини ателаб урмаганга ухшади
Мангаям шундай туйилди
+7   
09 мар 20:32:10
UFF..UZ
Мукаддас Рамазон ойи сабаб мухлислар ташрифи анчагина кам
+6   
09 мар 21:40:50
Нозим1983
Динамо галабага хакли эди
+6   
09 мар 21:38:03
Sanjar-sanjar
Aytim bugum dinoma urmaydi deb. Penalti bersa ham urmayman dedi
+6   
09 мар 20:42:16
UFF..UZ
Ermak Uchun фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bori kelganga yarasha klubini qo'llamaydimi semichka chaqib g'iybat qilmasdan.
Маданий хордик чикариб отирадиде, бакир-чакир кивурмасдан
+5   
09 мар 23:33:13
Бахтиёр Ашуров
Д И Н А М О жон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мангаям шундай туйилди
Ҳожимирзаев наманганлик эканда?
+5   
09 мар 21:53:52
Андижан
Водийни хамма камандаси дуранг у́йнади Бир очкодан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика