UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  24 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1

Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади

Суперлига 8-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Баҳсда томондан муроса кўчасини танлашди. Дастлаб Драган Черан 16-дақиқада пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада самарқандликлар ҳужумчиси Жоэль Кожо мувозанатни тиклади. 

Суперлига

8-тур

"Динамо" – "Пахтакор" 1:1  

20 май. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:00

Голлар: Жоэль Кожо 85' – Драган Черан пенальти 16'

Бош ҳакам: Акмал Раҳимов 

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов  

Захира ҳаками: Зокир Сапоев  

VAR: Аскер Нажафалиев   

AVAR: Андрей Цапенко

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (4.Одилбек Абдумажидов, 31), 7.Францис Нарх, 9.Ҳумоюнмирзо Иминов (35.Эммануэль Ягр, 60), 10.Жоэль Кожо, 11.Дамир Темиров (18.Дилшод Раҳматуллаев, 36), 17.Салим Мустафоев (8.Хислат Халилов, 81), 20.Франсиско Феррейра, 21.Анвар Ҳожимирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (58.Ҳусниддин Ғофуров, 81), 44.Душан Мийич.

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 14.Баҳодир Насимов, 23.Фарруҳ Икромов, 30.Абубакир Мўйдинов. 

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 31.Муҳаммадали Усмонов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 61), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов (2.Беҳруз Асқаров, 81).

Захира: 35.Павел Павлюченко, 18.Саидумархон Саиднуриллаев, 19.Суннатилла Поёнов, 20.Дилшод Абдуллаев, 24.Кирилл Тодоров, 29.Муҳриддин Пазилдинов, 99.Аббос Эргашбоев.

Огоҳлантиришлар: Драган Черан (38), Диёрбек Ортиқбоев (44), Одилбек Абдумажидов (75), Шаҳзод Азмиддинов (78).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Зарбааа! Драган Чераннинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ГОЛ! Жоэль Кожо дарвозанинг ўнг томонини нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1!

81. "Динамо"да 2 та алмаштириш: Шоаҳмедов ўрнига Ғофуров, Мустафоев ўрнига Халилов майдонга тушди.

81."Пахтакор"да ўзгариш: Абдумажидов ўрнига Асқаров баҳсни тугатиб қўяди.

78. Зарбаа! Санжар Шоаҳмедовнинг ерлатиб йўллаган зарбасини Владимир Назаров қайтарди. 

78. Шаҳзод Азмиддинов рақиб ҳужумини бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

75. Абдумажидов Черанга нисбатан қоидани бузгани боис огоҳлантириш олди. 

73. Анвар Ҳожимирзаевнинг қанотдан ошириб берган тўпидан кейин ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

68. Умар Адҳамзодага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

66. Зарбааа! Жоэль Кожонинг кучли зарбасини Владимир Назаров қайтарди. 

63. Уууух! Анвар Ҳожимирзаев Назаровнинг хатосидан унумли фойдалана олмади. Ҳужумчи тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди, бироқ ноаниқ. 

63. "Динамо" ҳужум кетидан ҳужум уюштирмоқда, аммо ҳозирча мақсадига эришганича йўқ. 

61. "Пахтакор"да ўзгариш: Усмонов ўрнига Холдорхонов баҳсни давом эттиради. 

60. "Динамо"да алмаштириш: Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Эммануэль Ягр майдонга туширилди. 

57. Хавфли вазият! Анвар Ҳожимирзаев дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ узатмаси ҳимоячилар томонидан тўхтатилиб, дарвозабонга топширилди.  

54. Раҳматуллаев Усмоновга нисбатан қўполлик ишлатди, "Пахтакор" майдони яқинида жарима.

51. Зарбаааа! Анвар Ҳожимирзаевнинг кучли зарбаси Назаров томонидан катта қийинчилик билан бартараф қилинди. Қандай зарба! 

47. Достон Ҳамдамов майдон марказида Одил Абдумажидов билан жиддий тўқнашиб кетди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!

45+4. Анвар Ҳожимирзаев жариима майдончаси ичига кириб бориб, йиқилди. Ҳакам ҳеч нарса бўлмаганини билдирди.  

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

44. Диёр Ортиқбоев қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 

39. Зарбааа! Диёр Холматовнинг яқин масофадан берган зарбасини "Динамо" ҳимоячилари бартараф этишди.

38. Драган Черан рақибни туртгани учун сариқ карточка олди. 

36. "Динамо"да ўзгариш: Темиров ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушди. 

35. Зарбааа! Зарба йўллаш навбати Достон Ҳамдамовга етиб келди, унинг зарбаси йўлига Душан Мийин тўғаноқ бўлди. 

34. Зарбааа! Кожонинг кучли зарбасини Назаров қайтаришга эришди. 

31. "Динамо"да ўзгариш: Улуғбек Абдуллаев ўрнига Одилбек Абдумажидов ўйинга қўшилди. 

28. Жоэль Кожо катта тезликда қарши ҳужумга ўтиб кетди ва қанотдан ёриб кириб, ноаниқ зарба йўллади. Ҳужумчи қанотда очиқ турган Шоаҳмедовни кўрмай қолди, акс ҳолда "шерлар"га қийин бўларди.

27. Ууух! Ортиқбоев-Ҳамдамов-Усмонов комбинацияси Муҳаммадалининг зарбаси билан якун топди. Тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

22. Ҳожимирзаевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмаси хавфли вазият ҳосил қилиши мумкин эди, бироқ Владимир Назаров ўз вақтида тўпни эгаллаб олди. 

20. Зарба! Драган Чераннинг зарбаси Равшанбек Ягудинга қийинчилик туғдирмади.

18. "Динамо" футболчиси ҳужум чоғида жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди, самарқандлик футболчилар ҳакамга эътироз билдиришмоқда. 

16. ГОЛ! Драган Черан 11 метрлик нуқтадан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди – 0:1!

14. Акмал Раҳимов пенальти белгилади. Тўп ҳимоячининг қўлига теккани айтилмоқда.

13. Учрашув бош ҳакам ўйинни тўхтатди ва VAR монитори томон йўл олди. Достон Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Душан Мийич тўпни қўли билан ўйнаган бўлиши мумкин. 

7. Жоэль Кожо Диёр Ортиқбоевдан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтди, аммо шеригига жуда ноқулай ва ғалати пас бериб, ҳужумни йўққа чиқарди.

5. Учрашув кескин курашларга бой тус олди. Футболчилар ҳар бир ҳудудда тўп учун астойдил кураш олиб боришяпти.   

1. "Пахтакор" илк дақиқаданоқ ҳужум уюштирди. Муҳаммадали Усмоновнинг зарбаси бироз кучсизроқ чиқди.  

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика