

Мезбонлар ушбу ўйинда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Лаутаро Мартинес, Маркус Тюрам (дубль) ва Петар Сучич (пенальтидан) муаллифлик қилди.
“Интер” А Серияда 13 ўйиндан сўнг 32 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Етакчи “Лацио” ҳисобида 35 очко бор.





