Суперлига. Биринчи даврада энг кўп пенальти тепган, энг кўп қизил олган жамоалар ва бошқа фактлар

Iskandarov Abdulaziz
4 июл 2024
Суперлигада мавсумнинг дастлабки қисми ортда қолди.

Биз эса айрим маълумотлар билан ўртоқлашишда давом этамиз. Қуйида батафсил ўқишингиз мумкин.

- Биринчи даврада ғалаба қозонмаган ягона жамоа "Металлург" бўлди.

- Меҳмонда мағлуб бўлмаган ягона жамоа "Андижон".

- Ўз майдонида фақат икки жамоа мағлубиятга учрамади, улар "Насаф" ва "Навбаҳор".

- Энг кўп мағлуб бўлган жамоа "Бунёдкор", "Локомотив" 7 та мағлубият.

- Ғалабалар сони бўйича 3 та жамоа етакчи бўлди, "Насаф", ОКМК, "Сўғдиёна" 7 тадан ғалаба мавжуд. 

- Энг кўп дуранг қайд этган жамоалар "Андижон", "Навбаҳор", "Металлург" 7 та.

- Энг кам гол ўтказган жамоа "Насаф" 9 та, энг кўп гол ўтказган жамоа "Бунёдкор" 24 та.- Биринчи даврада фақат 4 та футболчи. автогол қайд этди, Азизбек Пирмуҳаммедов ("Сурхон"), Иброҳим Йўлдошев ("Навбаҳор"),  Мухсин Убайдуллаев ("Нефтчи"), Сардор Қулматов ("Сўғдиёна").

- "Бунёдкор" Суперлигада фейр-плей бўйича энг ёмон жамоа бўлиб турибди. Жамоа  футболчилари 13 та ўйинда 5 маротаба қизил карточка билан жазоланди.

- Биринчи даврада фақатгина "Навбаҳор" ва "Динамо" жамоаси футболчилари майдондан четлатилмади. 

- Энг кўп сариқ карточка олган жамоа "Нефтчи" бўлди 36 та. 

- "Бунёдкор" футболчиси Азизбек Тўлқинбеков Суперлигада биринчи даврада майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди (17 ёш 1 ой, 00 кунлик)

- Энг ёши катта футболчи Анзур Исмоилов (39 ёш 2 ой 1 кунлик).

- Энг кўп пенальти тепган жамоа "Навбаҳор" 5 та, 4 таси голга айланди. 

- Дарвозасига энг кўп 11 метрлик нуқта белгиланган жамоа "Қизилқум" 5 та.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia