UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  28 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

"Андижон" - "Бухоро" 1:1
1 ноябрь 2025 йил. Андижон, "Бобур Арена" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: 
Рустам Чориев, Шоҳруҳ Аъзамов, Азизбек Исақов, Исроилжон Имомназаров
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Максим Нехочин
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Диёр Хотамқулов.

Голлар: Доминик Бегич 57, - 0:1 (Фране Чирьяк). Абдулвоҳид Ғуломо 68, - 1:1. 

"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Шаҳзод Азмиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Сардорбек Азимов (99.Муҳаммадали Усмонов, 86), 18.Дамир Темиров, 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов (23.Дониёр Абдуманнопов, 61).
Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 2.Абубакир Ашуров, 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 14.Абдураҳмон Комилов, 16.Абдураҳмон Абдуллаев, 33.Олег Зотеев, 88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, .

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 5.Сардор Қулматов, 6.Равшан Хайруллаев (17.Жавоҳир Рўзиев, 69), 10.Азизбек Амонов (11.Иброҳим Нўъмонов, 86), 22.Тома Табатадзе (19.Билол Туплиев, 69), 25.Фране Чирьяк, 33.Йосип Томашевич, 88.Доминик Бегич, 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 8.Анваржон Жўраев, 9.Амирбек Саидов, 14.Алишер Хайруллаев, 27.Муҳаммад Йўлдошев.

Огоҳлантиришлар: Тома Табатадзе 61, Сардор Қулматов 64. 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+5. ЎЙИН ТУГАДИ. "Андижон" - "Бухоро" 1:1

90+2. ЗАРБААА! Жўрабековнинг кучли зарбасидан кейин Токотаев тўпни қайтарди!

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди 

88. ЗАРБА! Бегичнинг зарбасидан кейин Токотаев сейв намойиш этди 

86. Ўзгариш. "Бухоро". Амонов ўрнига Нўъмонов тушди 

86. Ўзгариш. "Андижон". Азимов ўрнига Усмонов тушди

79. ЗАРБА! Рўзиевнинг тўхтатмасдан йўллаган зарбасидан кейин Токотаев тўпни эгаллаб олди! 

75. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Темиров узатган тўпга Исмоналиев бироз кеч қолди! 

72. ЗАРБААА! Жўрақўзиевнинг тўп узатишидан кейин Дониёр зарба берди, бироз ноаниқ! 

70. ЗАРБА! Томашевичнинг чап оёқда йўллаган зарбаси хавфли, лекин ноаниқ чиқди

69. Ўзгариш. "Бухоро". Табатадзе ва Хайруллаев ўрнига Туплиев ва Рўзиев тушди 

68. ГОЛ! Темировнинг кучли зарбасидан кейин Боймуродов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Абдулвоҳид Ғуломов дарвозага йўллади - 1:1. 

61. Ўзгариш. "Андижон". Абдуманноновнинг ўрнига Дониёр Абдуманнопов тушди 

60. Хавфли вазият! Азмиддиновнинг тўп узатишидан кейин Жўрақўзиев бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Камига ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан. 

59. УХХХХХХ! Жўрабековнинг хатосидан кейин Абдуманнонов яқин масофадан зарба берди, Боймуродов оёқлари билан тўпни қайтарди! 

57. ГОЛ! Чирьяк билан девор услубида ўйнаган Бегич жарима майдони ичидан гол урди - 0:1. 

50. Хавфли вазият! Исмоналиев ва Қулматов курашди, Қулматов йиқилиб тушгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди. Бу вазиятда Исмоналиев рақибни туртган бўлиб чиқди 

47. Зарба! Абдуманноновнинг кучсиз зарбасидан кейин Боймуродов тўпни ушлаб олди

46. Иккинчи тайм бошланди 


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди 

41. Зарба! Чирьякнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи ноаниқ кетди 

39. Зарба! Хайруллаевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди 

36. Хавфли вазият! Абдуманноновнинг узатмасидан кейин Исмоналиев рақиб жарима майдонига кириб борди ва тўпни шериги томон узатди, хавфни Икич бартараф этди! 

30. УХХХХ! Азизбек Амонов ўнг томондан тўпни жарима майдонига узатди, тўп ҳаммадан ўтиб дарвоза устунига тегиб қайтди!

22. Хавфли вазият! Исмоналиев бирга бир вазиятга чиқиб кетаётганида Жўрабеков тўпни қайтариб юборди 

14. ЗАРБА! Ҳамиджоновнинг кучли зарбасидан кейин Боймуродов тўпн қайтарди 

10. Яна "Бухоро"дан ҳужум, Хайруллаевнинг жарима майдони ичидан тепган тўпи Новакка тегиб майдонни тарк этди, яна бурчак тўпи 

9. ЗАРБА! Бурчак тўпидан кейин Қулматов боши билан аниқ зарба берди, Токотаев иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди 

8. ЗАРБААААА! Томашевичнинг узатмасидан кейин Амонов жарима майдони ичида тўпни эгаллаб кучли зарба берди, тўп Токотаевнинг қўлига тегиб дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди!

8. Зарба! Тома Табатадзенинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди 

7. Хавфли вазият! Абдуманноновнинг узатмасига Азимов бироз ета олмади.

6. Мезбонларда бурчак тўпи, Дамир Темировнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Намангандан қайтишда автоҳалокат натижасида вафот этган "Насаф" мухлиси Маҳмуд Муҳаммадиев хотираси учун 1 дақиқа сукут сақланди.

- Учрашув соат 17:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+4   
01 ноя 18:10:28
шерзод
Уйин дураг булса яхши булар эди,мен бухроданман ,адижонлик футбол мухлислари финалда бухорони яхши кулаб кувватлашди,Рахмат Андижон !!!!
+4   
01 ноя 17:15:15
Азим Исмаилов
1 таймда бухоро гол уришга харакат килади лекин охири дуранг булса керак
+4   
01 ноя 16:55:12
STENLESS..R
Нейтрал мухлис сифатида айтсам иккала жамоага омад Андижон жамоасига мухлислари куплиги учун Бухорони огир паллада хам куллаган мухлислари учун хам хурмат киламан Каршидан иккала жамоага омад
+3   
01 ноя 19:23:30
Saidjahon
шерзод фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уйин дураг булса яхши булар эди,мен бухроданман ,адижонлик футбол мухлислари финалда бухорони яхши кулаб кувватлашди,Рахмат Андижон !!!!
Сизларга хам рахмат.Хали бунака финалларни купига чикаслар ва ИНШААЛЛОХ голиб хам буласлар.
+2   
01 ноя 19:54:40
1994 Nurafshon
Saidjahon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рахмат сизлар хам бундан купига лойиксизлар.Финалдан сунг Бухоро ва уни мухлисларига хурматимиз ошди.
Рахмат сизга Андижон жамоасининг хам бошидан канча огир кунлар ут
+2   
01 ноя 19:20:08
Saidjahon
1994 Nurafshon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рахмат сизлар Андижонга келаси мавсум чемпионлик насиб килсин чунки сизлар шунга муносиб
Рахмат сизлар хам бундан купига лойиксизлар.Финалдан сунг Бухоро ва уни мухлисларига хурматимиз ошди.
+2   
01 ноя 18:20:01
Мирхан
АНДИЖОН ФУТБОЛЧИЛАРИ СУЛИБ КОЛГАН БОДРИНГГА УХШАШДИ.
+1   
01 ноя 19:17:14
1994 Nurafshon
Saidjahon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сих хам куймади кабоб хам.Бухороликлар Андижондан курук кайтишмайдиган булди.Анжонимизга ва Бухоро жамоасига колган уйинларда ва келаси мавсумларда омад тилайман.
Рахмат сизлар Андижонга келаси мавсум чемпионлик насиб килсин чунки сизлар шунга муносиб
+1   
01 ноя 19:13:39
Saidjahon
1994 Nurafshon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Анжонлик мухлисларга катта рахмат Очлга омад ер булсин
Сих хам куймади кабоб хам.Бухороликлар Андижондан курук кайтишмайдиган булди.Анжонимизга ва Бухоро жамоасига колган уйинларда ва келаси мавсумларда омад тилайман.
+1   
01 ноя 19:08:35
1994 Nurafshon
Анжонлик мухлисларга катта рахмат Очлга омад ер булсин
+1   
01 ноя 18:46:39
Фарход
Олдин хам ёзганман ,яна кайтараман Максимни как футболист ЗУР ,лекин тренерлик У учун эмас экан, Пахтакорда хам курдик. Иложи булса хозирдан кейинги мавсум учун бошка мураббий излаш керак, Шацких келган пайтларда Фикрлагандимки Макс Лобановский кул остида уйнаган, унинг иш услубларини урганган, бизда Тотал футбол усулини олиб келади деган эдим, йук адашибман
   
01 ноя 19:57:37
Адхамжон Низамов
Андижон мухлислари нафакат Узбекистон,Марказий Осиёда хам номер 1.Молодцы, "Ултрас бургутлар" олга.
   
01 ноя 19:56:29
шерзод
Saidjahon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизларга хам рахмат.Хали бунака финалларни купига чикаслар ва ИНШААЛЛОХ голиб хам буласлар.
Катта рахмат
   
01 ноя 19:45:46
تعمورخن ومار خجا
Мирхан фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
АНДИЖОН ФУТБОЛЧИЛАРИ СУЛИБ КОЛГАН БОДРИНГГА УХШАШДИ.
Ustozi tuzlangan bodiringga oʻxshidi )))
   
01 ноя 19:26:23
Жамшид Jamshid
Андижонликлар хапа булманглар лекин x bet ни Хиди куп Хар у́йинда келвоти у́йнаб турган у́йинчини заменага олиш Хар у́йинда бу́лвоти ахамият беринглар ва у́йини йу́к Новак дегани у́йнагиси келмаса хам у́йнаб юрибди ва Сохибжонов колган у́йинчиларга таркибда жой йу́к негадир
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика