UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  2 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  1 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12

Суперлига. 14-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 14-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Сурхон" клуби бу тур Бекободда "Металлург"га қарши ўйнади ва бир киши кам бўлиб ғалабага эришди. Термиз клуби 59-дақиқадан бошлаб 10 киши бўлиб қолди ва шунга қарамай сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб сафардан ўта муҳим 3 очко билан қайтди. Шу боис Баҳром Ҳайдаров championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Сўғдиёна" бу тур Олмалиқда "Навбаҳор"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди - 1:0. Ушбу баҳсда мезбонлар посбони Милан Митрович жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши дарвозабони Милан Митрович бўлди.  



Бу турда "Андижон" ярим ҳимоячиси Владислав Васильев бурчак зарбасидан тўпни тўғри "Қизилқум" дарвозасига киритди ва тур голи муаллифига айланди. 




Юқорида таъкидланганидек "Сурхон" бу тур "Металлург"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни термизликлар сафида Жасур Холтўраев жуда фаол ўйнади ва айнан унга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин бош ҳакам "Металлург" дарвозасига пенальти белгилади. Ўша пенальтидан урилган гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа, Жасур Холтўраев championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.




Coca Cola Суперлига. 14-тур рамзий терма жамоаси        


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика