"Страсбур" ярим ҳимоячиси ёзда "Челси"га ўтади

Валентин Барко "Страсбур"дан "Челси"га ўтади.

Журналист Гастон Эдул лондонликлар ярим ҳимоячини ёзда шартнома имзолашини маълум қилди. У билан аллақачон шартнома имзолаш бўйича келишувга эришилган. Клублар ўртасида ҳам келишув мавжуд.

21 ёшли ярим ҳимоячи Францияда 2024/25 мавсумдан бошлаб ўйнамоқда. У аввал ҳам Англияда ўйнаган — 2024 йилда "Брайтон" сафида.

Аргентиналик ярим ҳимоячи жорий мавсум 37 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 9 та ассист бор. Футболчининг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.


Манба: Sports.ru