Старридж 37 та ўйинда 30 та гол уришга эришди

Aziz Tukhtamuradov
3 апр 2014
«Ливерпуль» ҳужумчиси Даниэл Старриж АПЛ доирасидаги ўйинларда 30 та гол уришга муваффақ бўлди.

Футболчи бундай натижага 37 та ўйиндаёқ эришди. Старрижгача "Ливерпуль" таркибида 37 та ўйинда 30 та гол уриш фақатгина Жорж Алланга насиб қилган.

Эслатиб ўтамиз, у февраль ойида 4 та ўйинда 5 та гол уриб АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлган эди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru