Сречко Катанец: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим"
12 июн 2024 00:55
Янгиликлар
Сречко Катанец: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим"
"Учрашув яхши ўтди. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, Эронга имконият қолдирмадик. Иккинчи бўлимда рақиб жамоа томонидан йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтгани кўнгилни бироз хотиржам қилди. Умуман олганда, яхши ўйин намойиш этдик ва ҳеч бир футболчи жароҳат олмаганидан хурсандман. Эронга ҳам яхши мезбонлик учун миннатдорчилик билдираман.
Одатда, ўз майдонимизда ҳужумкорлик кўрсатамиз. Эроннинг 20 та ўйиндан иборат голли серияси тўхтагани бу шунчаки рақамлар, холос.
Беллашувда ғалаба қозониш-қозонмаслигимиз рейтингга таъсир қилади деб ўйламайман. Биз учун ютқазмаслик муҳим эди ва бу борада алоҳида фикр билдирмайман.
Ўрунов ва Машарипов кўрсатмаларимни яхши бажаришди, улар ҳимояда ҳам жамоадошларига ёрдам беришди. Эрондаги дурангдан кўнглим тўлди", — деди Катанец.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар