

Бу ўйинчиларнинг плей-офф ўйинларини ўтказиб юбориш эҳтимолини камайтириш учун қилинмоқда, деб хабар беради The Atletic.
АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлиб ўтадиган турнирда сариқ карточкалар бўйича янги қоидалар Ванкувердаги ФИФА Кенгаши йиғилишида (сешанба куни) муҳокама қилиниб, тасдиқланиши кутилмоқда.
Аввалги жаҳон чемпионатларида сариқ карточкалар фақат чорак финал босқичидан кейин "ёнган". Аммо турнир 48 та жамоага кенгайтирилгани сабабли ФИФА дисквалификациялар сонини қисқартириш мақсадида қоидаларни ўзгартирмоқчи.



